УРАРТУ

УРАРТУ (оссурийча аталиши; урартча — Биайнили, Библияда — «Арарат подшолиги») — Ғарбий Осиёдаги қад. давлат. (мил. ав. 9 — 6-а. лар). Равнақ топган даврида Арманистон тоғлик р-ни (ҳоз. Арманистоннинг бутун ҳудуди, Туркия ва Эроннинг бир қисми)ни қамраган. Аҳолиси — урартлар. Пойтахти — Тушпа ш. (ҳоз. Туркиядаги Ван ш.) бўлиб, унда подшо Сардури I даврида катта қурилиш ишлари олиб борилган. Мил. ав. 9-а. охири —8-а. нинг 1ярмида Урарту давлати равнақ топган. Менуа, Аргишти I ва Сардури II подшоликлари даврида Урарту ҳудуди анча кенгайган. Босиб олинган вилоятларда қалъалар қурилган (Арарат тоғининг шим. ён бағрида Менуахинили ш. ; ЭребуниЕреван атрофидаги Аринберд тепалиги; Аракснинг сўл қирғоғида Аргиштихинили). У. да қуллар меҳнатидан кенг фойдаланилган. Мил. ав. 8-а. ўртасида Оссурия подшоси Тиглатпаласар III (мил. ав. 745—727) Урарту кўшинларини бир неча марта мағлубиятга учратган ва Урарту таркибига кирувчи Шим. Месопотамия ва Шим. Сурияни эгаллаган. Сўнгра Руса I даврида Саргон II бошлиқ Оссурия қўшинининг юришлари натижасида мамлакат хонавайрон бўлган. Бироқ 7-а. да У. Жан. Закавказьеда ҳали ҳам ўз мавқеини саклаб қолган эди. Руса II (мил. ав. 685—645) бу ерда янги қалъалар бунёд этган (жумладан, Тейшебаини ва б.). Скифкиммерий ёлланма қўшини ёрдамида Урарту подшолари Фригия подшолигини тормор қилганлар (мил. ав. 676 й.). Мидия подшолигининг кучайиши Урартуни Оссурия билан яқинлаштирган. Бироқ мил. ав. 6-а. бошида У. Мидия томонидан тормор этилган ва унинг таркибига қўшиб юборилган.

Loading...