УРДУ

УРДУ — Покистоннинг инглиз тили билан бир қаторда расмий ва Ҳиндистоннинг Конституцияда тан олинган 15 та асосий адабий тилидан бири. Генетик ва тузилиш жиҳатидан ҳиндий тилига ўхшайди. Ҳиндевропа тиллари оиласининг ҳиндорий тиллари гуруҳига мансуб. Покистонда, асосан, йирик шаҳарлар (Карочи, Равалпинди, Лоҳур, Исломобод ва б.), Ҳиндистонда эса УттарПрадеш, Биҳар, Маҳараштра, АндҳраПрадеш штатларидаги мусулмон аҳоли гаплашади. Сўзлашувчилар сони Ҳиндистонда 30 млн. дан ортиқ, Покистонда 20 млн. га яқин киши (20-а. нинг 90-й. лари). Деҳли атрофидаги кҳари бўли деб аталадиган лаҳжалар асосида ташкил топган. Шулар асосида 13—14-а. лардамиллатлараро оғзаки муомала тили — ҳиндистоний (ҳиндавий) шаклланган. Мазкур тилнинг Дакан (Жан. Ҳиндистон) даги шакли дакҳиний («жанубий») деб ном олган. Ҳиндистонийнинг аввал рехта, кейинчалик Урду деб аталган адабий шаклига, унинг лексикасига форс тили кучли таъсир ўтказган. Ҳоз. Урду 19-а. бошларида асосан шаклланиб бўлган. У ҳиндий тилицан алифбоси ва лексикаси б-н фарқ қилади. Урду бир қанча янги белгилар қўшилган араб алифбосига асосланган ёзувдан фойдаланади. 1947 й. дан кейин Урду иккала давлатда турли шароитларда ривожланди. Шу сабабли Покистон урдусида лексиканинг бойиш манбаи, асосан, араб ва форс тиллари бўлса, Ҳиндистон урдусида ҳиндий (санскрит) тилидир. Урду билан ҳиндий орасида айрим фонетик ва грамматик фарклар ҳам бор. Ҳиндистонда Урдунинг ҳиндий тили билан яқинлашиш аломатлари кўринмокда. А. Иброҳимовнинг «Урдучаўзбекча муштарак сўзлар луғат»и (1998) Тошкентда, Т. Холмирзаевнинг «Урдучаўзбекча луғат»и (2003) Исломободда нашр этилган.

Ад.: Дымщиц 3. М ., Грамматика языкаурду, М., 2001; Давидова А. А., Учебник языка урду, М., 2003; Шаматов А. Н., Классический дакхини (Южный хиндустани 17 в.), М., 1974.