УРГАНЧ УНИВЕРСИТЕТИ

УРГАНЧ УНИВЕРСИТЕТИ, Ал Хоразмий номидаги Урганч давлат университети — Ўзбекистонда илмий ва педагог кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. 1935 й. июлда Урганч ш. да тўлиқсиз олий маълумотли ўқитувчилар тайёрлаш инти сифатида ташкил этилган. Дастлаб 2 (физикамат., ўзбек тили ва адабиёти) фт бўлиб, уларда 64 талаба таълим олган, 10 дан ортиқ ўқитувчи фаолият кўрсатган. 1942 й. ўқитувчилар тайёрлаш инти Хоразм пед. институтига айлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига асосан 1992 й. 15 мартда Хоразм пед. института негизида Урганч университети ташкил этилди. Шу йили унтга АлАоразмий ном и берилган. Ун-т таркибида 10 фт (ўзбек филол. си, тарих ва ҲУҚУҚ, физика ва мат., жисмоний маданият, пед., муҳандисликтехника, жахрн тиллари, табиатшунослик, иқтисод, агроменежмент), Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, Тил ўрганиш минтақавий марказлари, бизнес мактаб, академиклицей, 35 кафедра, маънавият ва маърифат, халқаро алоқалар, ноширлик, аспирантура, магистратура бўлимлари, Ўзбекистонда демократик жамият куриш назарияси ва амалиёти, Ахборот технологиялари ва масофавий таълим марказлари, 18 ўқув лаб., «Ижодкор», «Технолог», «Рассомлик» ўқув устахоналари, спорт мажмуаси бор; кутубхонасида 170 мингдан ортиқ асар сакланади (2004). Ун-т 32 йўналиш [тарих, иқтисодиёт (макроиқтисодиёт), касбий педагогик тайёргарлик (бухгалтерия ҳисоби ва аудит), бошлангич таълим ва тарбиявий иш, чизмачилик, тасвирий ва амалий санъат, манзарали амалий санъат ва халқ ҳунармандчилиги, пед. ва психология, мусиқа таълими ва эстетик тарбия, касбий таълим (меҳнат таълими), мат., амалий мат. ва информатика, ахборот ва ахборот технологияси, физика, геогр., кимё, қ. х. маҳсулотлари и. ч., меъморлик, романгерман филол. си ва б. ] бўйича бакалаврлар, 16 ихтисослик [лингвистика (ўзбек тили, немис тили, инглиз тили), адабиётшунослик (ўзбек адабиёти, рус адабиёти), умумий тарих, математик тах,лил, дифференциал тенгламалар, биоэкология, иқтисодий ва ижтимоий геогр., макроиқтисодиёт ва б. ] бўйича магистрлар тайёрлайди. 2003/04 ўқув йили унтда 6493 талаба таълим олди, 84 магистр, 16 аспирант, 2 докторант илмий фаолият олиб борди, 330 дан ортиқ ўқитувчи, жумладан, 1 Ўзбекистон ФА акад., 21 фан д-ри ва проф., 140 га яқин фан номзоди ва доцент ишлади. Ун-т бир канча хорижий давлатларнинг нуфузли Ун-т ва интлари билан ҳамкорлик қилади. Ун-т фаолияти А. Саъдуллаев, Н. Қаландаров, О. Мадраҳимов, Р. Жуманиёзов, А. Ҳасанов, М. Жуманиёзов, Р. Эшчонов ва б. проф. ўқитувчилар номи билан боғлиқ. Ташкил бўлгандан бери 30 мингга яқин мутахассис тайёрлади. Унтда 2001 й. дан «Илм сарчашмалари» жур., «Хоразм ёшлари» нашри чоп этилади.

Loading...