УРГАНЧ

УРГАНЧ (1929 й. гача Янги Урганч) — Хоразм вилоятииати шаҳар, вилоятнинг маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази. Амударёнинг қуйи оқими чап соҳилида. Шовот канали шаҳар ўртасидан ўтиб, Урганчни шим. ва жанубий қисмларга ажратган. Шим. қисмида, асосан, турар жой бинолари, илмий ва маданий маориф муассасалари, маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, жан. қисмида эса и. ч. корхоналари жойлашган. Ҳар иккала соҳил бирбири билан кўприклар орқали боғланган. Аҳолиси 136,8 минг киши (2004).

Шаҳарга 1646 й. да Хива хони Абулғозий Баҳодирхон томонидан асос солинган. Амударё ўз йўналишини ўзгартириб Орол денгизи томон ока бошлаганидан сўнг Гурганж ш. (Кўҳна Урганч) сувсиз қолган. Абулғозий Баҳодирхон Гурганж, Вазир қалъа (шаҳар)ларида ва улар атрофларида тарқоқ ҳолда яшаган аҳолини кўчириб Амударёнинг жан. қисмларида жойлаштирган ва ақоли ўрнашган ҳудуд атрофини қалъа девори билан мустаҳкамлаб унга «Тоза Урганч», яъни «Янги Урганч» деб ном берган. Шундан кейин қад. Гурганж ш. нинг номи Кўҳна Урганч бўлиб колли. Янги Урганч билан Кўҳна Урганч оралиғи 170 км.

Янги Урганч (ҳоз. Урганч) ш. Буюк ипак йўлида жойлашганлиги туфайли тез суръатларб-н ривожланган савдо ва ҳунармандчилик марказига айланган. Абулғозий Баҳодирхоннинг угли Анушахон (Анушоҳ) даврида (1664 — 89) Янги Урганч яқинида катта канал қазилиб, унга Шоҳобод (Шовот) номи қўйилган.

Маҳаллий тарихчи олимларнинг маълумотлари бўйича, Янги Урганч 17—18а. ларда бал. 4—5 м ли девор билан ўралган қўрғон (шаҳарча) бўлган. Шаҳарчада тахм. 5 минг киши яшаган; кўплаб майда дўконлар, устахоналар ишлаб турган. 1873 й. август ойида Туркистон вилояти газ. да Янги Урганч ҳақида: «Катталиги Орол бўйидаги Казалинский шаҳрича келади, атрофи қалъа деворлари билан ўраб олинган, Амударёдан 12 чақирим нарида жойлашган кичкина шаҳар. Орол денгизидан то Хивага келгунча Урганчдек гўзал шаҳар йўқ. У боғлар ва ариқлар билан ўраб олинган», деб ёзилган. Ўша даврда Янги Урганчда 6 мингга яқин аҳоли яшаган. 1889 й. да шаҳарда Ярославль мануфактураси корхонасига қарашли пахта тозалаш з-ди, 19-а. охири — 20-а. бошларида «Хайрия жамияти», РусОсиё банки, рустузем мактаби, хотинқизлар мактаблари очилди. 1931 й. да вилоят театри Хива ш. дан Урганчга кўчиб ўтди. 1935 й. да шаҳарда ўқитувчилар инти фаолият кўрсата бошлади. 1952 й. да ЧоржўйУрганч— Қўнғирот т. й. қуриб битказилди. 1959 й. дан Урганч Тахиатош электр энергиясини ола бошлади, 1963 й. да Ўрта Осиё — Марказ магистрал газ қувурига уланди.

Шаҳар номининг келиб чиқиши мил. ав. 7—6-а. ларга бориб тақалади. «Авесто» китобида Вурукаш (Орол) денгизи бўйида Урга (Урва) ш. бўлганлиги қайд этилган. Табиий офатлар (сув тошқини, қурғоқчилик) туфайли Урга ҳоз. Кўҳна Урганч ҳудудига кўчирилган. 8-а. гача «Гурганж» номи билан юритилган. 712 й. да шаҳар араблар томонидан босиб олинганидан кейин «Журжония» деб аталди. 1221 й. мўғуллар эгаллагандан сўнг шаҳар номи Урганч шаклида юритила бошлади. 14-а. Европа манбаларида шаҳар (Кўҳна Урганч) Wrgant шаклида тилга олинади.

Мустақиллик йилларида Урганчда қурилиш ишлари авж олди. Урганчнинг шим. ғарбий қисмида «Наврўз». «Тараққиёт» «Университет» шаҳарчалари пайдо бўлди. Урганч—Хива оралиғида 30 км ли троллейбус қатнови (1997) йўлга қўйилди.

Урганчда пахта тозалаш, экскаватор, ўт ўриш машиналари и. ч., «Урганчёғ» з-длари, пиллакашлик, тикувчилик, пойабзал ф-калари, Узбекистан—Туркия «Нуртоп» қўшма корхонаси ва б. фаолият кўрсатди.

Унт, Тошкент биринчи тиббиёт интининг филиали, 36 умумий таълим, 3 мусиқа, 2 касбҳунар мактаблари, 8 касбҳунар коллежи мавжуд. Вилоят мусиқали драма ва комедия театри, картиналар галереяси, 27 кутубхона, маданият ва истироҳат боғи, «Олимпия» спорт мажмуаси, стадионлар, спорт заллари ва майдончалари, теннис кортлари бор. 21 касалхона, поликлиника, дорихоналар ва б. тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. 4 санаторий, дам олиш масканлари ишлаб турибди. 1992—2003 й. ларда «Буюк алломалар хиёбони», «АлХоразмий», «АлБеруний», «Амир Темур», «Мирзо Улуғбек», «Абулғозий Баҳодирхон», «Огаҳий», «Комилжон Отаниёзов», «Аваз Ўтар ўғли», «Хумо қуши», «Жалолиддин Мангуберди», «Авесто» ёдгорлик мажмуалари бунёд этилди.

1999 й. да шаҳарда Жалолиддин Мангубердининт 800 йиллиги, 2001 й. да «Авесто» китоби яратилганлигининг 2700 й. лик юбилейлари халқаро миқёсда нишонланди. 2003 й. да шаҳарда тантанали равишда Хоразмда «Умид ниҳоллари» республика спорт мусобақаларининг ўтказилиши муносабати билан бир қанча йирик спорт иншоотлари бунёд этилди. Қад. Хива билан боғлиқ ҳолда туризм ривожланган. Маҳаллий ва хорижий меҳмонлар ва сайёҳларга «Ўзбектуризм» компаниясининг бўлими, «Жайҳун», «Хоразм Палас», «Авесто» меҳмонхоналари хизмат кўрсатади.

Шаҳарда 27 номда газ. ва журналлар (жумладан, «Хоразм ҳақиқати», «Урганч оқшоми», «Ёшлар овози», «Тужжор» ва б.) нашр этилади. Меъморий ёдгорликлардан Дошқинбобо меъморий мажмуаси (1827), Салимжоновлар уйи (1902), почта биноси (1915), Бобохун Салимов уйи (20-а. боши) ва б. сакланган.

Ад..Абулғози й , Шажараи турк, Т., 1991; Нуржанов К., Матназарова Г., Хоразм тарихи, 1—2 ж., Урганч, 1995; Мамедов М. А., Мурадов Р. Г., Средневековые письменные источники о Древнем Ургенче, Ашхабад, 2000.

Prev Article

УРАРТУ