УРҒУ — турли фонетик воситалар (мас, нафас чиқаришнинг кучи, овозни кучайтириш, бугин таркибидаги унлининг чўзиқ талаффузи, тон баландлигини ўзгартириш) орқали бўғин ёки сўзни ажратиш, шу ажратишга хос кучли талаффуз. Ажратиш объектига кўра, Урғунинг 2 тури фарқланади: сўз У. си (луғавий Урғу) ва фраза Урғуси (мантиқий Урғу). Икки ва ундан ортиқ бўғинли сузларда шу буғинлардан бирини ажратиб, кучли талаффуз этилиши суз Урғуси дейилади. Суз Урғуси, ўз навбатида, сўзнинг қайси бўғинга тушиши, қайси бўғинга биркитилганлигига кўра 2 га бўлинади: боғлиқ Урғу ва кўчма (эркин) У. Боғлиқ Урғу сузда буғинлар сони ўзгариши (ортиши)га қарамай, ўрни ўзгармайдиган Урғу дир (мас, рус тилида). Кучма Урғу аффиксация жараёнида сўзда бўғинлар сони орта бориши билан ўрнини ўзгартира борадиган, яъни охирги бўғинга силжиб борадиган Урғу дир. Mac, ўзбек тилида суз Урғуси шундай: уқйт — ўқитўв — ўқитувчй — ўқитувчилик. Айрим ҳолатларда сўз Урғуси маъно фарклаш вазифасини ҳам бажаради: блма (феъл) — блма (от: мева); кёсма (феъл) — (кёсмаот) ёки сўз шаклини фарқлайди: ишчимйз (бизнинг ишчи) — ишчймиз (биз — ишчи), отйнгйз (сизнинг отингиз) — отйнгиз (милтиқни отинг) каби.
Сўз охиридаги баъзи қўшимчалар, юкламалар Урғу олмайди, уларда Урғу олдинги бўғинда қолаверади. Албатта, умуман, баъзан, доимо, ҳамиша, Кобил, Ҳалима каби ўзлашма сўзларда Урғу сўнгги бўғинда эмас, ундан олдинги бўғинларда ҳам келади. Кўп бўғинли сўзларда, бош урғудан ташқари, иккинчи даражали урғу ҳам бўлади.
Фраза Урғуси (мантиқий Урғу) синтактик тузилма таркибидаги бирор бўлакни — маъно жиҳатидан муҳим бўлгаи нутқ тактини (синтагма)ни бошқаларидан ажратиб кўрсатади. Фраза Урғуси қайси бўлакка тушса, ўша бўлак ахборот ташишдаги энг аҳамиятли бўлак ҳисобланади. Мае: Ўзбек спортчилари олимпиада ўйинларида муваффақиятли иштирокэтдилар. — Ўзбек спортчилари олимпиада ўйинларида муваффақиятли иштирок этдилар. — Ўзбек спортчилари олимпиада ўйинларида муваффақиятли иштирок этдилар.
Ад.: Ғуломов А., Ўзбек тилида урғу, Т., 1947; Маҳмудов А., Словесное ударение в узбекском языке, Т., 1960; Н у р м о нов А. ва б. ; Ўзбек тилининг мазмуний синтаксиси, Т.