УРМИЯ

УРМИЯ (1926—80 й. ларда Ризоия) — Эроннинг шим. ғарбий қисмидаги шаҳар, Урмия кўлининг ғарбий соҳилида. Ғарбий Озарбайжон остонининг маъмурий маркази. Аҳолиси 435,2 минг киши (1997). Қ. х. (токчилик ва мевачилик) р-нининг маркази. Шакарқанд, тамаки, қуруқ мевалар тайёрловчи корхоналар бор. Гилам тўқилади. Ҳунармандчилик ривожланган. Ун-т бор.

Loading...