УРУҒ

УРУҒ — 1) ўсимликларда (semen) — уругли ўсимликлар генератив органи, ниҳол ҳосил қилиш, тарқалиш ва ташқи ноқулай шароитлардан муҳофаза қилиш функцияларини бажаради; одатда, уруғлангандан кейин уруғкуртакдан ривожланади; баъзан уруғланмасдан ҳам ривожланиши мумкин (қ. Апомиксис, Партеногенез). У. муртак (эмбрион), пуст (крбиқ) ва кўпинча захира озиқ моддалар (эндосперм, перисперм) дан иборат. Баъзан Уруғда бир неча муртак бўлиши мумкин. Муртак захира озиқ моддалар ҳисобига ривожланади; бу моддалар эндосперм ва периспермда тўпланиши мумкин. Эндосперм ва перисперм бўлмаган уруғларда захира озиқ моддалар (оқсил, ёғ, крахмал, қанд, витаминлар ва б.) уруғ паллаларда тўпланади. Уруғ қобиғи уруғкуртак деворидан ҳосил бўлади. Баъзи ўсимликлар Уруғ ининг қобиғи ташқи (этли, серсув) ва ички (қаттиқ, қуруқ); бошқа ўсимликларники қаттиқ, қалин ёки юпқа бўлади. Уруғнинг катталиги ва оғирлиги ҳар хил; мас, орхидеяларда чанг катталигида, пальмаларда жуда йирик. Битта мевада биттадан бир неча минг, ҳатто млн. гача Уруғ бўлиши; битта ўсимлик (айниқса, бегона ўтлар) минглаб Уруғ бериши мумкин. Ҳар хил ўсимликлар Уруғ ининг униб чиқиш муддати турлича бўлиб, бу Уруғнинг сакланиш шароитига боғлиқ. Тарихий ривожланиш жараёнида Уруғ ўсимликларнинг қуруклик мухитига мосланиши натижасида пайдо бўлган. Уруғ озиқ-овқат сифатида ишлатилади. Уруғдан ун, мой, крахмал, бўёвчи ва доривор моддалар олинади. Кўпчилик ўсимликлар Уруғи ёки уни мол ва паррандаларга ем сифатида берилади. Ғўза У. и (чигити) толалари (пахтаси) тўқимачилик саноатининг асосий хом ашёси;

2) одам ва ҳайвонларда Уруғ — уруғ суюқлиги, яъни спермадан иборат.

Loading...