УРУҒЧИЛИК

УРУҒЧИЛИК — ўсимликшуносликнинг навдор уруғликни ялпи кўпайтириш билан шуғулланадиган тармоғи; фан ва и. ч. соҳаси. Уруғчилик уруғшунослик ва селекция б-н чамбарчас боғлиқ. Нав янгилаш, нав алмаштириш учун қ. х. экинларининг юқори сифатли навдор уруғлигини етиштириш усулларини ишлаб чиқиш ва экинлар уруғини ялпи кўпайтириш б-н шуғулланади. Уруғчиликнинг асосий вазифалари — янги ва р-нлаштирилган навларнинг қимматли хўжалик сифатларини сакдаган навдор уруглик етиштириш; янги навларни такомил лаштириш; барча хужаликларни юқори сифатли уруғлик билан таъминлаш; янги навларни жадал кўпайтириш, и. ч. га жорий этиш ва қулай р-нларда жойлаштириш. У. Россияда 19-а. нинг 2ярмида, Ўрта Осиёда рус олимлари иштирокида 20-а. бошларида вужудга келган. Ўрта Осиёда биринчи марта 1900 й. да қ. х. тажриба ст-ялари ташкил этилди. Улар Туркистон, Андижон, Мирзачўл, Ашхобод тажриба стялари бўлиб, уларда, асосан, ғўза бўйича иш олиб борилган эди. 1910 й. да Туркистон тажриба станциясида (ҳоз. Р. Р. Шредер номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик и. т. инти) дон экинларининг Туркистон маҳаллий навлари экилиб, биринчи марта селекцияуруғчилик нуқтаи назаридан ўрганила бошланди. Ўрта Осиёда ғўза бўйича Уруғчилик 1910 й. да тажриба муассасаларида уруғлик экинзорлари ташкил этила бошлагандан кейин пайдо бўлди. 1921—34 й. ларда Уруғчилик ва селекциянинг ягона тизими ишлаб чиқилди. 1925 — 26 й. ларда илмий Уруғчилик шаклланди. Ғўза Уруғчилик ги бўйича ишлар 1925 й. дан Туркистон селекция ва уруғчиликни назорат қилиш ст-ясида олиб боридди. 1926 й. да Фарғона, 1929 й. да Тошкент вилоятларида сабзавот, полиз экинларининг навли уруғлигини етиштириш бўйича уруғчилик хўжаликлари ташкил этилди. 1926—37 й. ларда донли экинлар Уруғчилик билан Каттақўрғон ва Милютин (ҳоз. Ғаллаорол) тажриба ст-ялари шуғулланди. 1927 й. да Андижонда биринчи элита экинзорлари ташкил этилди. 1931 й. да донли экинларнинг навдор уруғлиги учун давлат стандарти тасдиқланди, давлат навдор уруғлик фонди тузилди ва янги Уруғчилик тизими вужудга келди. 50—60-й. ларда ҳам Уруғчилик тизимини шакллантириш ишлари давом эттирилди. 1965 й. да ғўза, беда ва б. ўт экинлари селекцияси ва уруғчилиги билан шуғулланадиган ҳоз. Ўзбекистон ғўза селекцияси ва уруғчилиги, 1974 й. да ғалла экинлари селекцияси ва уруғчилиги билан шуғулланадиган Ўзбекистон ғаллачилик инти (собиқ Милютин тажриба ст-яси) ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейин қ. х. экинларининг ўз уруғчилик базасини яратиш, қимматли навларнинг генофондини саклаб крлиш, республиканинг иқлим шароитларига мослашган янги нав ва дурагайларини яратиш, қ. х. ни серҳосил ва юқори сифатли уруғликлар билан таъминлаш, уруғчиликка жаҳон тажрибаси ютукларини жорий этиш Уруғчилик даги асосий вазифаларга айланди. Бу масала давлат аҳамиятига эга эканлиги эътиборга олиниб 1996 й. 29 авг. да Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида» қонуни қабул қилинди. 1999 —2001 й. ларда Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги таркибида республикада экиладиган асосий экин турлари бўйича Уруғчилик бошқармалари ташкил этилди.

Ўзбекистонда Уруғчилик тизимининг умумий қоидаларига кўра, и. т. муассасалари (навлар муаллифлари) суперэлита ва элита уруғлигини етиштирадилар (бирламчи Уруғчилик) ва уларни кўпайтириш учун республикадаги бошқа и. т. муассасаларининг тажриба хўжаликларига ва қ. х. олий ўқув юртларининг ўқув хўжаликларига берадилар. Бу хўжаликлар уруғчилик хўжаликларини уруғлик материал билан таъминлайдилар. Элита уруғчилик хўжаликларидаги уруғлик экинлар далаларида ўсимликларни етиштиришда навдор, сара ва сифатли уруғлик олишни таъминлайдиган махсус технологиялар қўлланилади. Ўзбекистонда шаклланган ҳоз. Уруғчилик тизими мамлакатда буғдой, ғўза, маккажўхори, беда, сабзавот ва б. навли экинлар майдонларини 100% га етказиш имкониятини яратди. Уруғчиликнинг ҳоз. ги замонавий тизими ғўза Уруғчилики, бошоқли дон экинлари У. и, сабзавот экинлари У. и, картошка У. и, қанд лавлаги У. и, маккажўхори У. ги, мойли экинлари ва ўтлар Уруғчилик ги ва б. дан иборат. Ғўза уруғ чилиги тизими қуйидагиларни ўз ичига олади: навларни дастлабки кўпайтириш, нав алмаштириш, р-нлаштирилган навлар уруғини янгилаш; уруғлик чигит фондини тайёрлаш, чигитни экишга тайёрлаш, хужаликларни уруғлик чигит билан таъминлаш; уруғчилик назорати. р-нлаштирилган янги навнинг чигити дастлабки кўпайтиришдан сўнг элита уруғчилик хўжаликларининг элита кўчатзорларига экилади. Олинган чигит кейинги йили яна хўжаликда экилиб, улардан 1репродукция чигитлари олинади, улар кейинги йиллари уруғчилик хўжаликларида экилиб, 2 ва 3репродукция уруглари етиштирилади. 3репродукция уруғлари шу минтақадаги бошқа пахтачилик хўжаликларида экилади. 4репродукция чигитлари аксарият техника мақсадларида хом ашё сифатида ишлатилади. Чигитни кўпайтиришда элитадан 4репродукциягача бўлган жараён 5 йил давом этади. Давлат реестрига киритилган ғўза навларининг элита уругларини етиштириш икки услубда: нав ичида чатиштириш ўтказиш оркали ёки нав ичида чатиштириш ўтказмасдан олиб борилади.

Бошоқли дон экинлари уруғчилиги тизими. Республикада ишлаб чиқилган бошокли дон экинлари урутчилиги тизимига асосан, Суюриладиган ерларда ғалла ва дуккакли ўсимликлар институты ва унинг Ғаллаорол ва вилоят филиаллари нав муаллифлари билан биргаликда р-нлаштирилган ва истикболли бошокли дон экинлари навларининг бирламчи уруғчилик тизимини тўла олиб борган хрлда элита уруғчилик хўжаликларини суперэлита уруғлари билан таъминлайди. Вилоятлардаги элита уруғчилик хўжаликлари элита ва 1репродукция уругларини етиштириб махсус уруғчилик хўжаликларига беради. Улар элита ва 1репродукция уругларини 4репродукциягача кўпайтириб, ўзлари ва уларга биркитилган хужаликларни навдор, юқори сифатли уруғлик билан таъминлайди.

Сабзавот ва полиз экинлари уруғчилиги тизими. Сабзавот ва полиз экинларининг деярли ҳаммаси четдан чангланиб уруг тугади, шу сабабли уларнинг навдор уруғлари ўзга навлардан масофа билан иҳоталанган майдонларда етиштирилади. Бундай навлараро оралиқ масофаларнинг узоқяқинлиги экин тури га қараб 50 м дан 2000 м гача (карам, сабзи) булади. Икки йиллик сабзавот экинларининг навлари биринчи йилда бирбиридан масофа орқали иҳоталанмайди. Уруғлик майдонларда нав тозалаш ишлари олиб борилади. Бодрингда нав тозалаш ишлари 1марта ўсимлик гуллаб найча тукканда бошланади. Уруғлик мевалар тулик, пиша бошлагандан сўнг дала апробацияси утказилади.

Картошка уруғчилиги тизимида республикада р-нлаштирилган навларининг навдор ҳамда бирламчи уругчилиги, четдан келтирилган навлар бўйича фақат навдор уруғчилик ишлари олиб борилади. Бирламчи уруғчилик 6 йиллик схемада (бошланғич соғлом ўсимликни танлаб клон олиш, клонларни биринчи йили синаш; клонларни иккинчи йили синаш; суперсуперэлита, суперэлита; элита) ташкил этилган. Навдор картошка уруғлари «Ўзкартошканавуруғлари» фирма хўжаликларида биринчи репродукция, шунингдек, озуқабоп картошка етиштирадиган хўжаликларнинг уруғлик участкаларида 2—3репродукция уруғлари етиштирилади. Экиладиган туганаклар вазни 60—80 г бўлиши (айрим ҳолларда 40—50 г лилардан хам фойдаланиш мумкин) талаб этилади. Уруглик учун экилган майдонлар нав софлигини сақлаш учун фитопатологик тозаланади — бегона навлар ҳамда касалланган усимликлар олиб ташланади.

Loading...