УРУҒЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ

УРУҒЧИЛИК ХЎЖАЛИГИ — районлаштирилган экинларнинг юқори сифатли навдор уруғларини етиштирадиган ва вилоятлар ёки зоналар хўжаликларини уруғлик билан таъминлайдиган махсус хўжаликлар ва и. т. муассасаларининг тажриба хўжаликлари. Янги нав уруғини дастлабки кўрайтириш элита хўжаликлари ва р-нлаштирилган навлар уруғини етиштирувчи хўжаликларга бўлинади. Уруғчилик хўжалиги навли уруғларни и. т. интларидан олинган элита ёки суперэлита уруғлардан кўпайтиради ва хўжаликларга I ва кейинги репродукция уруғлари етказиб беради. Мас, Ўзбекистонда пахтачилик соҳасида 80 га яқин, шу жумладан, Ғўза селекцияси ва уруғчилиги и. т. интида яратилган навлар бўйича 41 та элита хўжаликларида 1 ва кейинги репродукцияли уруғлар кўпайтирилади (2001). Ҳар бир элита Уруғчилик хўжалиги 40—50 минг га, йирик хўжаликлар эса 100—200 минг га пахта майдонини 1 репродукцияли уруғлар билан таъминлайди.

Loading...