УРУҒЛИК

УРУҒЛИК — экиш учун фойдаланиладиган уруғ, мева, тўпмева ва мураккаб мева қисмлари. Баъзан вегетатив йўл билан кўпайтириладиган ўсимлик қисмлари: туганак, пиёзча ва б. ҳам Уруғликга киради. Уруғлик навдорлик ва уруғлик сифатлари бўйича давлат стандарти талабларига жавоб берадиган бўлиши керак. Уруғлик сифати (унувчанлиги, тозалиги, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги), лаб. тахлили, навдорлик сифати учун дала апробацияси асосида Давлат уругчилик инспекцияси томонидан текширилади. Уруғлик уруғчилик хўжаликларида, қ. х. маҳсулотлари етиштирадиган хўжаликларнинг уруғликка мўлжалланган экин далаларида етиштирилади. Янги навлар уруғларини кўпайтириш учун и. т. интлари, қ. х. интларининг ўқув тажриба хўжаликларида элита ва биринчи репродукция уруғлари олинади.

Экиш сифати ва Уруғлик стандарти бўйича 3 синфга бўлинади. Mac, чигитнинг навдорлик меъёри: элита уруғ учун 100%, 1репродукция учун 99%, 2репродукция учун 98% ва 3репродукция учун 96%; унувчанлиги: 1синф учун 95%, 2синф учун 90% ва 3синф учун 85%. Юмшоқ буғдой (кузги ва баҳорги)нинг навдорлик меъёри: 1синф учун 99%, 2синф учун 98,5%, 3синф учун 97%; унувчанлиги тегишлича 95%, 92 ва 90%. У. га 1 ва 2синф уруғлар ишлатилади. 3синф фақат хўжаликнинг и. ч. далаларига экилади. Уруғликни омборларда сакдашга қўйишдан олдин тозаланади, сараланади ва қуритилади. Экишдан олдин эса Уруғлик сифатини ва унувчанлигини ошириш учун зараркунандалар ва касалликларга қарши дориланади, офтобга ёйиб шамоллатилади ва б. Ҳар бир хўжалиқда уруғлик дафтари тутилиб, унга экин тури бўйича уруғлик нави, сифатлари ёзиб борилади.

Loading...