УРУШ — ижтимоий гуруҳлар, миллат (халқ)лар, давлатлар ўртасидаги низоларнинг куч, одатда, қуролли кучлар ёрдамида қал қилиниши. Урушда асосий ва ҳал қилувчи восита сифатида қуролли кучлардан, шунингдек, курашишнинг иқтисодий, сиёсий, ғоявий ва б. воситаларидан фойдаланилади. Урушлар давлатлар олиб борадиган ички ва ташқи сиёсат натижасидир. Уруш келиб чиқишининг омиллари турлича бўлиб, бу омиллар Урушнинг хусусияти ва содир бўлган даврига боғлиқ. Ҳар қандай крили тўқнашувни Уруш деб бўлмайди. У. Ол диндан тайёргарлик кўрилган, муайян мақсад йўлида олиб бориладиган ҳарбий ҳаракатлардир. Уруш ҳолати давлатлар ўртасида қуролли тўқнашувсиз ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Mac, икки давлат ўртасида Уруш ҳаракатлари тўхтатилгандан кейин улар ўзаро сулҳ тузишмаса, Уруш ҳолати давом этаверади. Бироқ, энди улар ўртасида қуролли тўқнашувлар юз бериши шарт эмас. Урушларни қуйидагича таснифлаш мумкин: жаҳон Уруш лари; маҳаллий Уруш, фуқаролар уруши; миллий озодлик Урушлари Жаҳон Урушлари дунёда етакчилик даъвосини қиладиган давлатларни қамраб оладиган катта ҳарбий кучларнинг қуролли тўқнашувидир. Маҳаллий Урушлар, асосан, икки ёки бир неча мамлакатлар ўртасида олиб бориладиган Уруш лардир. Бундай урушларнинг келиб чиқиши ҳам томонларнинг олиб борадиган сиёсати ва унинг натижаларига боғлиқ. Миллий озодлик Урушлари мамлакатни мустамлакачилик зулмидан озод бўлиши учун олиб борилган. Тарихда Урушлар дунё сиёсий харитасининг қайта шаклланишига, чегараларни қайтадан белгиланишига сабабчи бўлган. Урушлар туфайли кўп давлатлар ўзин и сақлаб қолмай, империяларга қўшилиб кетган. Урушлар айрим давлатларнинг парчаланиши, бўлинишига олиб келиб, уларни пароканда аҳволга солиб қўйган.
Уруш ларнинг саноатлашуви (яъни қуролланиш соҳасида, шунингдек, қуролли кучларни ҳ«арбий машина» сифатида ташкил қилишда саноат и. ч. и усулларини қўллаш) маҳаллий Уруш ларнинг умумжаҳон Уруш ига айланишига сабаб бўлди. 20-а. бошланишидан аввал энг йирик Уруш ларда ҳам аҳолининг кичик қисми, одатда, жангда бевосита қатнашаётган аскарлар ва жанг содир бўлаётган ер аҳолиси иштирок этар эди. Биринчи жаҳон уруши кўп жиҳатдан ҳарбий кучларнинг ривожланишини белгилаб берди. Бу У. ҳам миқёси, ҳам иштирок этган давлатлар сони жиҳатдан номига яраша эди. Ундаги курбонлар сони аввал содир бўлган Уруш лардагидан кўп баравар ортиб кетди. Бу У. дан сўнг инсониятга қирғин келтирувчи қуроллар яратилишига зўр берила бошланди. Иккинчи жаҳон урушида ва ундан кейинги ҳарбий ҳаракатларда нафақат ҳарбий, балки тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони акл бовар қилмас даражада катта бўлди. Умуман, тадқиқотчилар кейинги 3 асрда минг ва ундан ортиқ одам ҳалок бўлган. Урушларни ҳисоблаб чиқиб, қуйидаги рақамларни қайд этишади: 18-а. да 68 та, 19-а. да 205 та, 20-а. да 237 та Уруш бўлган, уларда қурбон бўлганлар сони 18-а. да 4,4, 19-а. да 8,3 ва 20-а. да 100 млн. кишидан ортган. Сўнгги 5,5 минг йил мобайнида эса, жами 14,5 мингга яқин катта ва кичик Уруш (шу жумладан, 2 та жаҳон Уруши) бўлган, уларда 3,6 млрд. дан ортиқ киши ҳалок бўлган, эпидемиялар ва очарчиликдан улган. Ҳоз. шароитда 1980-й. лар охиридан «совуқ уруш» тугаганлиги муносабати билан жаҳон ядро У. и хавфи камайди. Бироқ локал Уруш деб аталган Урушлар — диний, ҳудудий ва миллий жанжаллар, қабилавий адоват ва б. билан боғлиқ ҳарбий низолар давом этмокда. Жаҳон ҳамжамияти давлатлар ўртасида куч билан хавф солиш ва куч ишлатишни инкор этувчи муносабатлар тизимини вужудга келтиришга интилиб келади. 1945 й. да БМТ Уставига Урушдан халқаро муаммоларни ҳал этишнинг воситаси сифатида воз кечиш принципи киритилган. Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида Урушни тарғиб қилганлик учун жавобгарлик белгиланган (150модда).