УШАКОВ Диодор Владимирович

УШАКОВ Диодор Владимирович (1907, Харьков губерняси — 1971.12.4, Тошкент) — театр рассоми, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1965). Ленинград олий бадиий техника ин-тида таълим олган (1926—30). 1937 й. дан Ўзбекистонда яшаган. Унинг ижоди ўзбек театри декорацияси санъатида натуралистик ҳолатларга барҳам беришда муҳим роль ўйнади; И. Вальденберг билан ижодий ҳамкорликда ишлаб Тошкент ш. театрлари учун декорация ва либос эскизлари тайёрлади. Ҳамза театрининг «Отелло» (1941), «Ромео ва Жульетта» (1956), «Ҳамлет» (1957), «Қонли сароб» (1964), «Сарвқомат дилбарим» (1964), «Қирол Лир» (1966) ва б. спектакллари қамда Горький театрининг «Сўнггилар» (1939), «Душманлар» (1948), «Чин инсон» (1954), «Қонли сароб» (1967) каби спектакллари шулар жумласидан.

Loading...