УСМОНЛИ ТУРК ИМПЕРИЯСИ

УСМОНЛИ ТУРК ИМПЕРИЯСИ, Усмонлилар давлати [Европада Оттоман империяси деб аталган] — Кичик Осиё, Шарқий Европа, Яқин Шарқ ва Шим. Африка, қисман Кавказ ва Қримда усмонлилар сулоласи бошқарган давлат (1299 — 1922). Усмонли турк империясига Усмон I асос солган.

Бу давлат дастлаб Кичик Осиёнинг шим. ғарбий қисми Эски шаҳар ва Анатолия ҳудудида салжуқийларнинт Кўния султонлигига тобе кичик бир беклик (бейлик) шаклида ташкил топган. Бу бекликнинг илк ҳукмдори Эртўғрул бўлса қам унинг ўғли — Усмонбей даврида беклик мустақил давлатга айланганлиги учун унинг номи билан Усмонли беклиги деб аталган. Кейинчалик бу давлат Усмонли турк империяси номини олиб, ўрта асрларда жаҳоннинг энг қудратли давлатларидан бирига айланди. Усмон I ва унинг ўғли Урхон бек (бей) унвонини қабул қилган бўлса, Урхоннинг ўғли Мурод I давридан бошлаб ҳукмдорлар султон деб аталган.

Усмон Ғозий давридаёқ қўшни Византия империясига қарши бир қанча ҳарбий юришлар қилиниб, Қорача Ҳисор ва Ёр Ҳисор қалъалари, Бурсанинг атрофлари эгалланган.

Унинг ўғли Урхон Ғозий Византиянинг Бурса, Никея, Никомедия шаҳарларини истило қилиб, 14-а. нинг ўрталаридаёқ Қора денгиз ва Мармар денгизи соҳилларига чиққан. Бу даврда усмонли турклар (улар ўғуз туркларининг қай уруғига мансуб бўлган) Дарданелл бўғозидан ўтиб, Европа ҳудудига киришган. 1356 й. да Болқонни забт этиш тугалланиб, Европа ҳудудида янги Рум эли (Румелия) вилояти таъсис этилган. Айнан шу пайтдан Усмонлилар давлатини салтанатга айланиш жараёни бошланган. 1360 й. яничар (туркча: янги черик) — махсус пиёда қўшин ташкил қилинган.

Давлатнинг дастлабки пойтахти Мелангия, 1326—62 й. ларда Бурса бўлган. Султон Мурод I, 1362 й. да пойтахтни Бурсадан Эдирна (Адрианополь)га кўчирган. Унинг ҳукмронлик даврида Европада янги ҳудудлар забт этилган. Косово майдонида бўлган жанг (1389) да серблар маглубиятга учрагач, Сербия У. т. и. га қўшиб олинди. Султон Боязид I Йилдирим Болгариянинг пойтахти Тирново (1393)ни эгаллаб, Никополь остоналарида салибчи рицарларнинг бирлашган 60.000 кишилик қўшинини маглубиятга учратди (1396) ва Византиянинг пойтахти Константинополни қамал қилишга киришди. У Болгария, Валахия, Македония, Фессалияни ўз давлати таркибига киритди. Бироқ, 1402 й. да бўлган Анқара жангит Амир Темур қўшинидан Усмонли турк империясининг маглубиятга учраши Византия империясини мукаррар ҳалокатдан сақлаб қолди. Султон Меҳмед I ва Мурод II ҳукмронликлари даврида қўлдан кетган ҳудудлар қайтариб олинган. Адолатли ва инсофли ҳукмдор сифатида ном чиқарган Мурод II Ғозий 1422 й. Константинополга ҳужум қилади. Варна яқини (1444 й. 10 нояб.) ва Косово майдони (1448 й. 17 — 19 дек.)да чехвенгерлар қўшинини мағлубиятга учратиб, 1449—50 й. ларда Албания устига 2 марта юриш қилган.

Мурод II нинг ўғли Меҳмед II Фотиҳ турк қўшинларига шахсан ўзи қўмондонлик қилиб, жаҳонгирлик сиёсатини олиб борган. У Шарқий Рим империяси — Византиянинг пойтахти Константинополни 40 кунлик қамалдан сўнг эгаллаб (1453 й. 29 май), Византия империясини тугатган. Константинополь туркча Истанбул номи билан аталиб, пойтахт бу ерга кучирилган. Бу ғалабадан сунг Меҳмед II Фотиҳ Болқон ва Марказий Европа мамлакатларини забт этишга киришган. Сербия (1459), Моравия (1460), Босния (1463), Валахия (1476), Албания (1479) Трапезунд — Трабзон (1461) эгалланган. Қрим хонлиги тобе давлатга айлантирилган (1475). Оқ қўюнли давлати ҳукмдори Узун Ҳасанга қарши ҳарбий ҳаракатлар кучайтирилган. Европанинг Италия, Германия, Австрия каби давлатлари ҳудудларини эгаллаш режаси тузилиб, амалий ҳаракатга ўтилган. Бу даврда ҳарбий ва маъмурий бошқарув соҳасида катта ислоҳотлар ўтказилиб, улкан салтанатни мустаҳкамлаш чоралари кўрилган. Айниқса, адабиёт, санъат ва меъморчилик гуллабяшнаган.

Султон Боязид II, Салим I ва Сулаймон 1 Қонуний ҳукмронлик қилган даврларда салтанат ҳаддан ташқари кучайган. Хусусан, Салим I Ёвуз Эрон сафавийлари шоҳи Исмоил I қўшинини янчиб ташлайди (1514 й. 23 авг.). Ироқ, Шом (Сурия), Фаластин, Мисрни эгаллаб, Қоҳирага киради (1517). Бу пайтда Мисрдан ташқари Шим. Африканинг Жазоир ҳудуди, шунингдек, Болқон, Арабистон, Жан. Шарқий Анадолу ҳам Усмонли турк империяси таркибига кирган. Ҳалабда бўлган жума намози (1516 й. 28 авг.)да султон Салим I га «икки муқаддас шаҳар хизматчиси» фахрий унвони берилиб, халифа сифатида унинг номи хутбага қўшиб ўқилган (Усмонли султонлар шу кундан эътиборан то 1924 й. гача айни пайтда ислом оламининг халифаси ҳам ҳисобланган). Султон Сулаймон I ҳам жаҳонгирлик сиёсатини давом эттирган. Венгрия босиб олингач, турклар Венани 1марта қамал қилишган (1529). Польша ва Украинага қўшин жўнатилиб, Эгей денгизидаги Родос ва б. ороллар ишғол қилинган. Сулаймон I Қонуний «Муқаддас Рим империяси»га қарши курашиш учун Франция қироли Франциск I билан биринчи французтурк сиёсий шартномаси ва савдо битимини имзолаган (1535). 1556 й. га келиб Усмонли турк империясига Кичик Осиё ҳудуди, Ғарбий Грузия, Ғарбий Арманистон, Ливан, Сурия, Ироқ (Бағдод билан бирга), Фаластин, Ҳижоз, Яман, Миср, Триполи, Жазоир, Юнонистон, Болгария, Венгрия, Сербия, Босния, Валахия, Трансильвания, Молдавия, Қрим кирган. Бу пайтда у жаҳондаги энг қудратли салтанатлардан бири ҳисобланган. Салтанатнинг улкан ҳудуди 3 қитъа: Европа, Осиё, Африканинг катта кисмини эгаллаган бўлиб, унинг майд. 8 млн. км2га етган. 16-а. да туркларнинг кучли денгиз флоти бутун Урта денгиз ҳавзасини назорат қилиб турган.

Султон Мурод III хукмронлиги даврида Кипр о. бўйсундирилган. Бу пайтда Гибралтар бўгозидан Форс қўлтиғигача, Дунайдан Нил соҳилларигача бўлган ҳудуд султонликка қараган.

Бироқ 17-а. охиридан бошлаб султонликнинг ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий қудрати астасекин заифлаша бошлаган. Европа мамлакатлари ўзаро иттифоқ тузиб, Усмонли турк империясига қарши курашга чоғланганлар. Вена атрофида бўлган 2жангда турк қўшини Австрия, Германия, Польшанинг бирлашган армиясидан енгилган (1683). Мунтазам давом этиб турган РоссияТуркия урушлари (167681, 168499, 171011, 176874, 178791, 180712, 182829, 185356, 187778, 191416 ва б.) оқибатида Усмонли турк империяси астасекин заифлашиб борган. Ҳатто бу пайтда ваҳҳобийларнинг таъсири кучайиб, улар инглизларнинг ёрдамида Форс қўлтиғидаги ЭлХаса (1792), Карбало (1801), Макка ва Мадина (1803—06)ни эгаллаб, туркларга қарши қирғин уюштирган.

Салим III ва Маҳмуд II ҳукмронликлари даврида салтанатни парчаланиб кетишдан сақлаб қолиш учун ислоҳотлар ўтказилган. Султон Абдулмажид яна ислоҳотлар (қ. Танзимат) ўтказиш (1839) орқали, бир томондан, султонлик инқирозини тўхтатишга, иккинчи томондан, янги турк зиёлиларини (улар ўзларини я н г и у с монлилар дейишган) шакллантиришга муваффақ бўлди. Бу пайтда бўлган Қрим урушидэ. Туркия ўзининг эски рақиби Россия империяси устидан ғолиб чиқди ҳамда Қора денгиз ва Дунай дарёсидаги мавқеини қайта тиклади. Танзимат ва 1876 й. да қабул қилинган дастлабки конституция султон Абдулҳамид II томонидан бекор қилингач (1878), мамлакатда истибдод даври бошланган. Бу даврда султонлик Европа давлатларига иқтисодий жиҳатдан қарам бўла бошлаган. 19-а. охири — 20-а. бошларида «Иттиҳод ва тараққий» партияси аъзолари мамлакатда конституцион монархия ўрнатиш учун қатъий ҳаракат қилишган (қ. Туркия).

1922 й. 1 нояб. да Туркия Буюк Миллат Мажлиси султонликни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Мустафо Камол (Ошатурк) босқинчиларга қарши кўтарилган миллий озодлик ҳаракатига раҳбарлик қилиб, султонликнинг асосан турклар яшайдиган ҳудуди — Кичик Осиё ва қисман Европада 1923 й. 29 окт. да Туркия жумҳуриятига асос солди.

Усмоилилар давлатининг Ўрта Осиё хонликлари билан ўзаро муносабатлари. Асрлар давомида икки халқ вакиллари, аввало, уламолар, олимлар, шоирлар, санъаткорлар мадрасаларда биргаликда таҳсил олишлари, зиёратлари, савдосотиқ муносабатлари ва ўзаро ташрифлар жараёнида дўстона алоқалар ўрнатганлар. Икки ўртадаги муносабатларда давлат раҳбарлари томонидан олиб борилган элчилик алоқалари муҳим ўрин тутади.

Сафавийлар давлатига қарши биргаликда курашиш учун султон Салим I элчи Муҳаммадбек орқали Шайбонийлар ҳукмдори Кўчкунчихота ўзаро мактуб жўнатган (1514). Хусусан, султон Сулаймон I Қонуний ва Бухоро хони Убайдуллахон Эронга қарши биргаликда курашиш учун ҳаракат қилишган. Шайбонийларнинг Самарқанддаги ҳукмдори Абдумлатифхонга Сулаймон I катта миқдорда қуроляроғ жўнатган (1551). Бухоро хони Субҳонқулихон султон Сулаймон II ҳузурига элчилар юбориб (1690) дўстона муносабатларни ривожлантирган. Бухоро амири Дониёлбий 1779 й. да Эрназар Масъуд ўғлини дастлаб Россия империяси сўнгра Усмонлилар султонлигига элчи қилиб тайинлаб, ўзаро алоқани мустаҳкамламоқчи бўлган. Дониёлбий 1783—84 й. ларда 2марта султон Абдулҳамид I ҳузурига Муҳаммад Шарифни элчи қилиб жўнатган. Турк султони элчиси Маҳмуд Сайд оға Бухоро амири Шоҳмурод ҳузурида бўлади. (1786) Султон Салим III қам 1789 й. да ўз элчиларини юборган. Бухоро амири Ҳайдар девонбеги Эшмуҳаммад ва Мирзо Муҳаммад Юсуф қўрчибошини мактуб билан Истанбулга юбориб, султон Мақмуд II дан шариатга дойр китобларни сўратади (1815). Махмуд II ўз элчиси Ҳасан Чалабийдан Бухорога 32 жилдли китоб юборган. Хива хони Оллоқулихон хонликка карши Перовский экспедицияытан сўнг Истанбул ва Англияга элчилар юбориб, ҳарбий ёрдам сўрайди. Бироқ, Хива хонига масофа олислиги учун харбий ёрдам жўнатилмай, тўп ясовчи турк усталари юборилади. Қўқон хони Султон Сайидхон (1865) ва Бухоро амири Музаффар муфтий Хожа Муҳаммад Порсони (1866) элчи қилиб Истанбулга жўнатишган ва султонликдан ҳарбий ёрдам сўраган.

Шунингдек, мазкур давлатлар ўртасида маданий алоқалар кенг йўлга қўйилган. Асли бурсалик Қозизода Румий Мирзо Улуғбекнииг расадхонасида мудирлик қилган, Самарқанддаги Улуғбек мадрасасида бош мударрис бўлган. Улуғбек ўлимидан сўнг унинг шогирди Али Қушчи Истанбулда султон Меҳмед II саройида хизмат қилган ва аёСофия мадрасасининг бош мударриси бўлган. Жалолиддин Румийнинг бутун онгли фаолияти Кўния (Кичик Осиё) да кечган. Тасаввуфнмнг накшбандия ва яссавия тарикатлари Усмонли турк империяси ҳудудида ҳам кенг тарқалиб, бу ерда Баҳоуддин Нақшбанд ва Аҳмад Яссавийнкнг Юнус Эмро, Хожа Бектош Вали, Кийикли бобо сингари издошлари етишиб чиққан. Тилшунос олим, шоир ва элчи Сулаймон Бухорий 19-а. ўрталарида Истанбулда яшаб, «Луғати чиғатой ва турки усмоний» (2 жилдли) луғатини тузган.

20-а. бошларида Туркистондан борган 100 дан ортиқ талабалар (уларнинг орасида Фитрат, Усмон Хўжа, Отаулла Хўжаев, Бекжон Рахмонов ва б. бўлган) Истанбулда таҳсил олган. Ёш туркларнинг ғоялари Ёш бухороликлар ва Ёш хиваликлар дунёқарашига ижобий таъсир қилган. «Иттиҳод ва тараққий» партияси маориф бўлими мудири доктор Нозим ва туркистонлик талабалар ташаббуси б-н Истанбулда «Бухоро таълими маориф жамияти» (1908) ташкил қилинган. Жамият Истанбулдаги Ғалаба кўприги ёнидаги янги Жомеъ масжидида туркистонлик ўқувчилар учун алоҳида мактаб очган ва уларни текин ўқитган. Жамият томонидан Фитратнинг кўплаб асарлари илк марта Истанбулда босилган.

Ад.: Алиев Г. З., Турция в период правления младотурок, М., 1972; Ўзбекистоннинг янги тарихи, 1 китоб [Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида], Т., 2000; Рахмаыалиев Р., Империя тюрков, М., 2002; Эрол Гунгўр, Тариҳца туркий давлатлар, Т., 2003; Мирзо Салимбек, Кашкули Салимий, Таворихи мутгақадимин ва мутаахирин, Бухоро, 2003.

Loading...