УСМОНОВ

УСМОНОВ Жўрахон (1923 — Сирдарё вилояти ҳоз. Ховос туман и Сават қишлоғи —1945.14.2) — 2-жаҳон уруши қатнашчиси, катта сержант. 1942 й. мартдан фронтда. 237ўқчи полки (Марказий фронт 65армиянинг 69ўқчи дивизияси) взвод командири ёрдамчиси. 1943 й. 29 сент. да Карповка қишлоғи (Гомель вилоятининг Лоев тумани)да Сож дарёсини кечиб ўтишда жасорат кўрсатган. 1944 й. 15 янв. да Қаҳрамон унвони берилган. Қишлоқдаги мактаб ва Ховос посёлкасидаги кўча унинг номи билан аталган.

Loading...