УСПЕНСКИЙ Фёдор Михайлович

УСПЕНСКИЙ Фёдор Михайлович (1902.8.2, Кострома губерняси, Берисячка қишлоғи — 1984.15.5, Тошкент) — энтомолог олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1972), қ. х. фанлари дри. Ленинград амалий зоология ва фитопатология ин-тини тугатган (1929). Самарқанд ўлка ва Хоразм округ, Наманган вилояти ўсимликларни ҳимоя қилиш ст-ялари ва таянч пунктларида йўриқчи (1929 — 38), СоюзНИХИ ўсимликларни ҳимоя қилиш ст-ясида катта илмий ходим (J938—44), лаб. мудири (1945—58), Ўрта Осиё ўсимликларни ҳимоя қилиш ин-тида лаб. мудири (1958—62), директор ўринбосари (1962—69), катта илмий ходиммаслаҳатчи (1970—84). Илмий ишлари оддий туркистон ўргимчакканаси биологиясини ўрганишга бағишланган. Успенский иштирокида бу ҳашаротга қарши кураш тадбирлари тизими яратилган; экинлар зараркунандаларига қарши кураш ва кимёвий ишлов бериш муддатларини аниклаш усуллари ишлаб чиқилган.

Ас: Обыкновенный паутинный клещ орошаемых районов Средней Азии, Т., 1960; Паутинный клещ биоценоза хлопковых полей и система приёмов интегрированной борьбы с главнейшими вредителями хлопчатника в Узбекистане, Т., 1970.

Loading...