УСПЕНСКИЙ Виктор Александрович

УСПЕНСКИЙ Виктор Александрович [1879.19(31).8, Калуга 1949.9.10, Тошкент] — композитор, этнограф, педагог, мусиқа жамоат арбоби, санъатшунослик д-ри (1943). Ўрта Осиё мусиқий фольклористикаси асосчиларидан.

Туркменистан (1929) ва Ўзбекистон (1937) халқ артисти. Петербург консерваториясини тугатган (1913). 1917 й. дан Тошкентда. Туркистон халқ консерваторияси (1918), Маориф халқ комиссарлиги ҳузуридаги мусиқий этнография секцияси (1920) ташкилотчиларидан. Тошкент халқ консерваториясининг Эски шаҳар бўлими раҳбари (1919—22), Бухоро Шарқ мусиқа мактабида ўқитувчи (1923), Ўзбек мусиқа техникуми (ҳоз. Тошкент мусиқа коллежи)да миллим мусиқа бўлими раҳбари (1928—34), Санъатшунослик ин-тида мусика кабинети мудири (1932—49), Тошкент консерваториясида педагог (1936 й. дан), проф. (1943—49).

Успенский 1919—23 й. лар Ўрта Осиё халкларининг этнофафик концертларини уюштирган. Ота Жалол, Ота Ғиёслардан Шашмақомнинг чолғу ва ашула бўлимларини (1923), Ш. Шоумаровдан Фаргона — Тошкент мақом йўллари (1934)ни нотага олган. Фольклорэтнофафик экспедицияларини уюштириб, юзлаб ашула, катта ашула, чолғу куй ва халқ қўшиқларини (Фарғона водийси, 1927, 1931), 350 дан ортиқ туркман қўшиқ ва чолғу куйларини (Туркманистон, 1925, 1927, 1929) ёзиб олиб нашр эттирган: «Шашмақом» (М., 1924), «Туркман мусиқаси» (М., 1928), «Ўзбек вокал музикаси» (Т., 1950) ва б.

Успенский «Фарҳод ва Ширин» (Хуршид пьесаси, 1936; 2таҳрири Г. Мушель билан ҳамкорликда, 1937) мусиқали драмаси, «Муқанна» симфоник сюитаси, «Туркманча каприччио», «Ўзбекча поэма рапсодия», «Лирик поэма» (1947, Навоий хотирасига багишланган) каби симфоник асарлар, спектакль («Ёрилтош», Г. Мушель бн), кинофильмлар («Равот қашқирлари» ва ҳ. к)га ёзилган мусиқалар ва б. муаллифи. Буларда Успенский узбек, туркман халклари фольклорига таянган. Успенский бир неча ўзбек халқ қўшиқ ва куйларини қайта ишлаган («Ўрта Осиё халкларининг 4 куйи» ва б.). Тошкентдаги махсус мусика интернатмактаби ва мусика лицейига Успенский номи берилган.

Ад.: Пеккер Я., Виктор Александрович Успенский, Т., 1959; Виктор Александрович Успенский (Научное наследие…), Т., 1980.

Loading...