УСТА АЛИ МАҚБАРАСИ

УСТА АЛИ МАҚБАРАСИ (1-номсиз мақбара) — Самарқанддаги меъморий ёдгорлик (14-а. 80-й. лари); Шоҳизинда таркибида. Мақбарада қаршилик Уста Али Насафий номи сакланганлиги учун унинг номи билан аталади. Макбара тўртбурчак тарҳли (8,1х 9,8 м), бир хонали, пештоқгумбазли, гумбази 16 қиррали баланд асосга ўрнатилган. Мақбарага пештоқидаги чуқур равокли эшик орқали кирилади. Макбара остида тўртбурчакли сағана жойлашган. Пешток,, равоклари, ички деворларидаги ранг-баранг кошинкори ўсимликсимон, гириҳ нақшлар араб ёзувидаги китобалар билан уйғунликда ҳамда мутаносибликда маҳорат билан бажарилган. Мақбаранинг ён тарзлари силлиқланган ғиштлар билан қопланган бўлиб, ораларига шаклдор «печак»лар ишланган. Сержило безакларга бойлиги учун «гулдор» макбара деб ҳам аталади.

Loading...