УСТАВ КАПИТАЛИ

УСТАВ КАПИТАЛИ — акциядорлик жамиятининг уставида кайд этилган пул ифодасидаги дастлабки, бошланғич капитал. У. к. акциялар сотишдан тушумлар, таъсисчиларнинг хусусий қўйилмалари ва давлат қўйилмалари ҳисобидан юзага келади. Устав капиталига бадаллар факат пул маблағлари кўринишида эмас, балки мулк шаклида, мае., иморатлар, ер, шунингдек, интеллектуал мулк объектлари: патентлар, лицензиялар, лойиҳалар шаклида ҳам бўлиши мумкин. Устав капитали тузилган ташкилот фаолиятининг моддийашёвий, пул, илмийтехника, ахборот асосини ташкил этади. Устав капитали баланснинг пассивида қайд этилади.

Loading...