УСТАВ

УСТАВ (рус.) — муайян муносабат доирасидаги фаолият ёки бирор давлат органи, корхона, ташкилот ва ш. к. нинг тузилиши, вазифасини йўналтириб турадиган асосий қонунқоидалар мажмуи (мас, сиёсий партия, касаба уюшмаси, темир йўл, дарё транспорти, банк У. лари ва ҳ. к.). Ҳарбий хизматчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар қуролли кучлар У. и билан тартибга солинади. Устав юридик шахсларнинг асосий таъсис ҳужжати ҳисобланади. Юридик шахе ўз Устави асосида иш олиб боради. Устав юридик шахе муассислари томонидан тасдиқланади ва давлат рўйхатидан ўтказилади. Уставда юридик шахснинг номи, унинг жойлашган ери, почта манзили, юридик шахе фаолиятини бошқариш тартиби белгилаб қўйилиши, шунингдек, уларда тегишли турдаги юридик шахслар тўғрисида қонунда назарда тутилган бошқа маълумотлар бўлиши керак. Уставда юридик шахе фаолиятининг соҳаси ва мақсадлари белгилаб қуйилган бўлиши лозим. Айрим ҳолларда халқаро шартномалар ҳам Устав деб аталаши мумкин (мас, БМТ Устави).

Loading...