УСТУН

УСТУН — бинонинг таянч қисми. Асосан, томни кўтариб туришга хизмат қилади. Устун деярли ҳамма халкларнинг меъморлигида қадимдан мавжуд. Меъморлик санъати юксак даражага кўтарилган Қад. Миср, Юнонистон, Римда, шунингдек, будда дини тарқалган мамлакатларда Устуннинг шакли, ҳажми, безакларига асосланган меьморлик ордерлариаа колонна ва колоннадапарнит турли тасвир ва нақшлар билан безатилган ўзига хос турлари вужудга келган.

Имом ал-Бухорий мажмуидаги устунлар. Ўрта Осиёда географик муҳит тақозоси б-н У. лар халқ меъморлигида, асосан, тик ва тўғри ўсган дарахт (тол, терак, қайрағоч) танасидан ясалган хиллари кенгтаркалган. Устунлар пойустун, кўзаги, боша каби қисмларга бўлинган. Улар бадиий талқинда одам гавдасига қиёс этилади. Устунлар таянч вазифасидан ташкари безак сифатида ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлган. Ёюч ўймакорлигидя пардозланган Устунлар хдқиқий санъат асари ҳисобланади. Устунлар айлана, мурабба, 6 ва 8 қиррали шаклларда ишланади. Хоразм Улари мустаҳкамлиги, безакларга бойлиги, баландлиги (бал. 7,8 м гача) билан ажралиб туради (Жума масжид, Тошҳовли ва б.). У. лар хоз. кун меъморлигида ҳам кенг қўлланилади. Пишиқ ғишт, тош, металл, темирбетон каби Устун ларнинг ўзига хос турлари замонавий қурилишда кенг тадбиқ этилмокда.

Loading...