УСУНЛАР

УСУНЛАР — Марказий ва Ўрта Осиёдаги кўчманчи қабилалар. Усунлар хитой манбаларига кура, мил. ав. 3а. да юэйжилар билан бирга Дуньхуан (Дўнгхуанг) б-н Тангритоғнинг шарқи, Қоронғу тоғ (Кунлун)нинг шим. даги Чилан тоғи орасидаги кичик бир давлат аҳолиси бўлган. Мил. ав. 177 й. улар юэйжиларнинг тазйиқи натижасида шарққа силжиб, хунлар орасига (ҳоз. Гансу ўлкасининг шим. шарқидаги Эрсин яйлови) бориб жойлашган. Усунлар гуньмоси (кунбейи, хони) Нандубей ўлдирилган. Мил. ав. 160 й. унинг ўғли ЛиеЖиаобек ҳунлар ёрдамида юэйжиларни мағлуб этиб, уларнинг ҳудудини эгаллаб ғарбга силжиганлар. Еттисувда улар кучли давлат ташкил этган. Унинг маркази хитой манбаларида Или дарёсининг жан. даги Чигу (Қирғизистондаги қад. Кизил кўрғон ш.) деб юритилган. Мил. ав. 3а. да Усун хонлиги Фарғонанинг шим. да, Кангқия (Кангюй, Канғ) нинг ғарбида булиб, унинг ҳудудига Иссиқкўлнинг шим., Балхаш кўлининг жан. даги ерлар кирган. Усунларнинг бир кисми кучмасдан уз юртларида қолган. Археологик маълумотларга кура, 5-а. да Усунлар юэйжилар билан бирга Хэси йулагида яшашган. Усунларнинг Хитой билан иттифоқ булиб ҳунларга қарши узоқ муддат кураши уларнинг парчаланишига олиб келган. Натижада Усун хонлиги авар (жужан)лардан енгилиб, мил. 404—410 йларда Помир тоғлари атрофига бориб жойлашган. 420—854 й. ларда Усун хонлиги аҳолиси 630 минг кишини ташкил қилган. 938 й. мазкур хонлик қорахитойлар хонига божхирож тўлаганлиги ҳақида хитой манбаларида маълумот берилган.

Усунлар чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланишган, уларнинг давлат тузилиши, урфодатлари ҳунлар билан ухшаш булган.

Туркий халқлар, жумладан, узбек, қозоқ, қирғизлар таркибига кирган уйшун қабиласи Усунлар билан айнан бир деб тахмин этилади.

Loading...