УВАРОВИТ

УВАРОВИТгранатлар гуруҳига мансуб минерал. Кимёвий таркиби Ca3Cr,[Si04]3. Куб сингонияда кристалланади. Кўк зумрад рангли, шишасимон, кучли ялтирайди. Қаттиқлиги 6,5—7, зичлиги 3,5—3,7 г/см3. Пневмотолитгидротермал генезисга эга. Хромит (ўта асосли жинсларда) рудалариниғ1г ёрикларида майда кристаллар шаклида учрайди. Уваровит АҚШ, Канада, ЖАР, Польша, РФ (Урал) ва б. жойларда топилган. Финляндиядаги Оутокумпу конида 1,5 см гача булган кристаллари мавжуд. Уваровит — заргарлик тоши.

Loading...