УВАЙСИЙ

УВАЙСИЙ (тахаллуси; исми Жаҳон) (1779 — Марғилон —1845) — шоира, маърифатпарвар. Увайсий оилада хатсаводини чиқариб, аввал халфа, сўнгра онасининг ёнида мактабдорлик қилган. Акаси Охунжон ҳофиздан шеърият илмини ўрганган, тез орада шоира, отин сифатида танилган. У, айниқса, арузни, муаммо (шеърда фикрни яшириб ифодалаш) санъатини мукаммал эгаллаган. Қўқон адабий муҳити билан яқинлашиб, мушоираларда қатнашган. Саройда Нодира ва б. хотинқизларга шеърият илмидан даре бериб, устозлик қилган. Дилшод отиннинг маълумот беришича, У. Нодира билан Конибодом, Хўжанд, Ўратепа, Тошкент, Андижон каби ш. ларга борган. 1842 й. да Бухоро амири Насруллахон Қўқонни эгаллагач, Марғилонга қайтиб, умрининг охиригача шу ерда яшаган.

Увайсий 4 девон тузганлиги маълум. Пекин бу девонларнинг асл қўлёзмалари топилмаган. Увайсий мумтоз ўзбек шеъриятининг барча жанрларида ижод қилган. Навоий, Фузулий ва б. нинг асарларига мухаммаслар боғлаган. Шоиранинг адабий меросида 269 газал, 29 мухаммас, 55 мусаддас, 1 мурабба, чистой, 3 достон, тугалланмаган бир манзума бор. Ижодининг ғоявий мавзу доираси теран ва кўп қиррали.

Шоира адабиётда тараққийпарвар намояндаларнинг қарашлари асосида майдонга келган инсон такдири, шахе эрки ва маърифатпарварлик ғояларида латиф ва дилкаш асарлар яратган, асарларида инсонни эъзозлаш, одамларни табиат ва хает нознеъматларидан баҳраМанд бўлишга ундаш, дўстлик, вафо ва садоқат ҳақидаги улуғвор ниятларини Қуръон оятлари, ҳадислар ва тасаввуфий талқинлар билан асослаган ҳолда ижодий баркамолликка эришган. Унинг шеърларида тариқатнинг талаб ва қоидаларига тааллукли бўлган талқинлар кўп учрайди: Фано мардумларини сирридин ҳеч кимса йўқ огоҳ, Қабиҳ гуфтор мардумдин кўнгул доғ ўлди, доғ ўлди.

Увайсий ўз асарларида юксак одамийликни, шу одамийликни қалб тўрида авайловчи вафодор ёрни улуғлайди, уни Қуёш билан қиёс қилади. Қуёш хар тонг уфқдан бош кўтариб, ўзининг оташин нури билан оламга, одамларга ўз меҳр ва шафқатини сочади. Шоира ёр ва офтоб ташбиҳларидан қаршилантириш санъати орқали энг гўзал туйғулар силсиласини яратади. Унинг лирик қахрамони мушоҳадакор донишманд, вафоли ошиқ.

Унинг анор ҳақидаги машҳур чистони ўзининг муҳим мазмуни ва юксак бадиийлиги билан шоира ижодининг ёрқин бир саҳифаси сифатида кўзга ташланади: Бу на гумбаздур, эшиги, туйнугидин йўқ нишон, Неча гулгун пок қизлар манзил айлабдур макон? Туйнугин очиб, аларнинг ҳолидан олсам хабар, Юпарида парда тортуғлиқ турурлар, бағри қон.

Увайсий хаётлик давридаёқ нафис лирикаси б-н машҳур бўлган ва замондошларининг эътиборини қозонган. Лирик шеърларидан ташқари, унинг «Шаҳзода Ҳасан», «Шаҳзода Ҳусан» каби лироэпик асарлари ва «Воқеоти Муҳаммад Алихон» каби тарихий достонлари мавжуд. Шоиранинг лироэпик достонлари ислом тарихи билан боғлиқ воқеалар асосида яратилган.

Увайсий асарлари ўзининг латиф мазмуни ва дилкаш бадиийлиги билан халқ оммаси орасида кенг ёйилган, ҳофизлар, хонандалар томонидан мақом ва халқ оҳанглари йўлида куйланиб келинади. Унинг хаттотлар томонидан кўчирилган 3 нусха қўлёзма девони Ўзбекистон ФА Беруний номидаги Шарқшунослик инти ва Андижон ун-ти кутубхонасида сакланади.

Ас: Девон, Т., 1963; Кўнгил гулзори, Т., 1983. /4й.:Жалолов Т., Ўзбек шоиралари, Т., 1970.

Loading...