УВЕК

УВЕК, У к е к — Олтин Ўрданпш асосий шаҳарларидан бири. 14-а. бошида бу ерда тангалар зарб этилган. 14-а. охирига қадар мавжуд бўлган. Увек харобалари (Саратов яқинидаги Увек т. й. ст-яси яқинида) 19-а. нинг охири ва 20-а. нинг бошида тадқиқ этилган. Турар жойлар, хумдонлар, мусулмонлар қабристони аникланган. 1913 й. А. А. Кротков бадавлат аёл дафн этилган макбарани (14-а.) очиб ўрганган. Бинолар пишиқ ва хом ғиштдан қурилган. Шаҳар харобасидан сув ва дон саклаш учун мўлжалланган хумлар, сирланган ва сирсиз сопол идишлар, тошдан ясалган идишларнинг парчалари, кошин парчалари, қувурлар, Олтин Ўрданинг кумуш ва мис тангалари, жез маъбудчалар, хочлар топилган.

Loading...