УВЕРТЮРА

УВЕРТЮРА (лот. apertura — очиш, бошланиш) — опера, балет, оратория, драма, кинофильм ва б. нинг муқаддимасидан иборат чолғу пьеса; шунингдек, оркестр учун ёзилган концерт асари. Тингловчини опера, балет ва ҳ. к. даги воқеаларга тайёрлайди, ундаги жўшқин муҳитга олиб киради. Увертюра, одатда, асарнинг характери, ғоявий мақсади, асосий образларини умумлаштирган ҳолда ифодалайди. Илк намунасини К. Монтеверди «Орфей» операсида яратган. 17-а. да Увертюранинг 2 тури юзага келган — француз (Ж. Люлли ижодида) ва итальян Увертюраси (3 қисмдан иборат sinfonia, А. Скарлатти). Итальян Увертюра лари симфония ривожида муҳим аҳамиятга эга бўлди. 18-а. 2ярмидан опера У. сида соната шакли вужудга келди (К. Глюк, В. Моцарт, Л. Керубини ва б.). 18-а. охирларидан Увертюра операдаги образ ва мавзу б-н янада узвийроқ боғланди, шаклан бойиди («Дон Жуан», В. Моцарт; «Фиделио» Л. Бетховен; «Руслан ва Людмила», М. Глинка ва б.). Соната шаклида бўлмаган Увертюралар, одатда, муқаддима, прелюдия, интродукция деб номланади. 19-а. дан симфоник мусикдца дастурли концерт Увертюраси ривож топди. «Ёз тунидаги туш» (Ф. Мендельсон) биринчи романтик концерт Увертюра дир. Ўзбекистон композиторлари опера ва мусиқали драмаларга Увертюралар, шунингдек, концерт Увертюралари (Р. Глиэр, «Тантанали Увертюра», «Фарғонача байрам»; С. Юдаков, «Тантанали Увертюра»; М. Тожиев, Ўзбек халқ чолғулари оркестри учун 3 та Увертюра ; Ҳаб. Раҳимов, «Сайил»; А. Мансуров, 7 та Увертюра) яратишган.

Prev Article

УВАЛ

Next Article

УГАНДА