УВИЛДИРИҚ

УВИЛДИРИҚ — моллюскалар, игнатерилилар, суякли баликдар, сувда ва қурукликда яшовчилар ва б. нинг сувга ташлайдиган тухумлари. Увилдириқ сув тубига ёки сув каърига ташланади. Сув тубига ташланадиган Увилдириқ сувдан оғирроқ ёки ёпишқоқ бўлади. Баликлар бундай Увилдириқни сув остидаги нарсаларга ва ўсимликларга ёпиштириб ёки сув остига кўмиб қўяди. Сув қаърига ташланадиган Увилдириқ сувдан енгил бўлганидан сувда қалқиб туради. Увилдириқ ўлчами 0,6 мм дан (қум балиқда) 7,0 мм гача (айрим лососсимонларда). Увилдириқ сони бир неча ўндан юз ва млн. гача (ойбалиқ) бўлади. Денгиз типратиканлари, сувда ва қурукликда яшовчилар увилдириғи классик тадқиқот объекти. Кўпчилик игнатерилилар (денгиз бодринглари, типратиканлари ва б.) увилдириғи истеъмол қилинади. Тузланган ва консерваланган осётрсимонлар ҳамда лососсимонлар увилдириғи тансиқ таом ҳисобланади.

Loading...