УЙ ҲАЙВОНЛАРИ

УЙ ҲАЙВОНЛАРИодам урчитадиган ҳайвон турлари. Ҳамма Уй ҳайвонлари ёввойи аждодларидан келиб чиққан, лекин ташқи кўриниши, хулқодати, маҳсулдорлиги б-н ёввойи ҳайвонлардан фарқ қилади. Бу фарқлар одам кўрсатган таъсир натижасидир. Ипак қурти ва асаларитн бошқа ҳамма Уй ҳайвонлари умуртқалилар жумласидан. Кўпданкўп турга мансуб ёввойи ҳайвонларнинг ҳар хил тип, синф, туркум, оилага кирадиган бир қисмигина хонакилаштирилган. Уй ҳайвонлари га: қорамол, қўй, эчки, шимол буғуси, туя, лама, буйвол, қўтос, бантенг, от, чўчқа, ит, мушук, қуён, денгиз чўчқаси, товуқ, ўрдак, ғоз, курка, цесарка, каптар, асалари, ипак қурти ва б. киради. Аквариум ва ҳовузларда кўпайтириладиган баъзи баликлар, куркам қушлар (канарейка, товус), лаб. ҳайвонлари ҳам Уй ҳайвонларига яқин. Катакда боқилаётган марал, холдор буғу, тулки, оқ тулки, сувсар, нутрия ва б. ёввойи ҳайвонлар қам хонакилаштирилмоқда.

Дастлабки ҳайвонлар қачон ва қаерда хонакилаштирилгани ҳақида, асосан, археологик, палеанталогик маълумотларга қараб хулоса чиқарилади. Казилма топилдиклар мезолит даврида ит, неолит даврида чўчқа, қўй, эчки, қорамол, кейинроқ от хонакилаштирилганлигидан далолат беради. Уй ҳайвонлари дастлаб Яқин ва Ўрта Шаркда, кейинроқ Нил, Дажла, Фурот, Ганг, Амударё, Хуанхэ, Енисей ҳавзалари каби қадимдан деҳқончилик ривожланган ерлардан келиб чиққан бўлса керак.

Кўпчилик ҳайвон зотлари одам эҳтиёжига қараб қўлга ўргатилган. Одам дастлаб онгеиз, кейинчалик мақсадга мувофиқ равишда ҳайвонлар маҳсулдорлигини ошириб борди (қ. Суньий танлаш). Мас, ёввойи товуқ йилига 15 тухум қилган, ҳозир 300—365 та гача тухум қиладиган товуқ зотлари бор; ёввойи қорамол бир неча юз кг сут берган, ҳозир бир сигирдан ўртача 3500—4000 кг сут соғиб олинмокда. Дурагайлаш, танлаш ва саралаш, молларни илғор зоотехния талабларига мувофиқ парваришлаш билан қ. х. ва саноат талабларини қаноатлантирадиган янги зотлар етиштирилмокда.

Loading...