УЙБАТ ЧААТАСИ

УЙБАТ ЧААТАСИХакасия Республикаси (РФ)даги Уйбат ст-ясидан 6 км жан. шарқда жойлашган қад. мозорқўрғон (мил. ав. 3а. — мил. 7—8-а. лар). Энг қад. қабрлар тагар маданиятига, аксарияти — тоштиқ маданиятжа оид. 1936 ва 1938 й. лардаги археологик қазишмалар (СВ. Киселёв, Л. А. Евтюхова ва б.) чоғида тоштиқ маданиятига мансуб зодагонлар қабридан (мил. ав. 1-а. —мил. 5-а.) уларнинг гипс ва терракотадан ясалган дафн ниқоблари, ёғочдан ишланган нақшинкор ҳайкалтарошлик намуналари ва б. топилган. 7—8-а. ларга оид енисей қирғизлари мозорқўрғонларидан сиртига олтин суви юритилган, ёғочдан ишланган қўйларнинг ҳайкалчалари, УрхунЕнисей битиги туширилган кумуш кўзача ва б. чиққан. Уйбат чаатаси топилмалари — қад. Сибирда мулкий табакаланиш вужудга келиши тарихини ўрганишда муҳим манба.

Loading...