УЙГАРАК

УЙГАРАК — сакларнинг мозорқўрғони (мил. ав. 7—5-а. лар). Сирдарёнинг қад. ирмоғи Инкардарё бўйида (Қозоғистон) жойлашган. 1961—63, 1965 й. ларда 80 та мозорқўрғон (диаметри 10—14 м, бал. 0,4—2 м)дан 70 таси ўрганилган. Мозорқўрғоннинг бал. 20 м, уз. 2 км дан иборат. Уйгарак даги қабрларнинг асосий қисмига жасадлар якка кўмилган. 3 та жуфт хрлда ва битта — жамоа (3 киши) қилиб дафн этилган, қабр очилган. Уйгаракдан скифларнинг ҳайвонлар тасвири услубида жездан ишланган от абзали, қуроласлаҳалар (жез пайконлар, жез ва темир ханжарлар ва б.), тошдан ясалган кичик қурбонгоҳ, жез кўзгу, безак буюмлар, сопол идишлар топилган.

Loading...