УЙҒОНИШ ДАВРИ

УЙҒОНИШ ДАВРИ, Ренессанс — Марказий Осиё, Эрон, Хитой (912 ва 15-а. лар), Ғарбий Европада юз берган алоҳида маданий ва тафаккурий тараққиёт даври. «Ренессанс» атамаси дастлаб Италиядаги маданиймаънавий юксалиш (14—16-а. лар)га нисбатан қўлланилган, уни ўрта асрчилик турғунлигидан янги даврга ўтиш босқичи деб баҳолаганлар. Ренессанснинг асосий аломатлари: тафаккурда ва илму ижодда догматизм, жаҳолат ва мутаассибликни ёриб ўтиб, инсонни улуғлаш (қ. Гуманизм), унинг истеъдоди, ақлийфикрий имкониятларини юзага чиқариш; антик давр (юнонрум) маданиятига қайтиб, уни тиклаш, бойитиш; черков схоластикасидан қутулиб, адабиёт ва санъатда дунёвий гўзаллик, ҳаёт тароналарини қизғин куйлаш; инсон эрки, қурфикрлилик учун курашиш. Бунинг натижаси ўлароқ, ижодий қудрат ва тафаккур кучини намойиш этадиган улуғвор бадиий асарлар, салобатли бинолар яратилди, илмфан ривожланди. Италияда шоир Петрарка ва Данте, рассом Жотто, адиб ва мутафаккирлар Боккаччо, Ариосто, Тассо, Бёме Ренессанс ғояларининг жарчилари бўлиб майдонга чиқцилар. Кейинчалик Микеланжело, Рафаэль, Шекспир, Сервантес Европанинг турли мамлакатларида буни давом эттирдилар.

Аммо Ренессанс, яъни Уйғониш фақат Европа ҳодисаси эмас. Дунё маданиятини яхлит олиб ўрганган олимларнинг ишлари шуни кўрсатдики, Осиё марказида жойлашган Мовароуннахр, Хуросон ва Эронда Италияга қараганда бир неча аср олдин (9 — 12-а. лар) улкан маданий кўтарилиш юз берган, илмфан, фалсафа, адабиёт кучли ривожланиб, илғор инсонпарварлик ғоялари жамият фикрини банд этган, ақлий ва ижодий фаоллик гуркираган. Бу давр дунё илмида «Мусулмон Ренессанси» (А. Мец) ёки «Шарқ Уйғониши» (Н. И. Конрад) номи билан аталиб келинмоқца. Шарқ Уйғониш даврида Европа Уйғониш даврининг асосий белгилари мужассам: жўшқин ижодий фаолият, улкан бунёдкорлик ишларининг амалга оширилгани, ақлни ҳайратга солувчи бемисл асарларнинг яратилгани шундан далолат беради. Шарқ Уйғониш даври ҳам улуғ алломалар, қомусий билим соҳиблари, машҳур мутафаккирларни етиштирди. Аниқ фанлар соҳасида Муҳаммад Хоразмип, Абу Бакр Розий, Абу Райҳон Беруний, Аҳмад алФарғонип, Умар Хайём, Мирзо Улуғбек жаҳоншумул кашфиётлар қилдилар. Абу Наср Форобий, Абу Али ибн Сино, Ибн Рушд, Муҳаммад Ғазолий, Насафий Азизиддинларнинг фалсафий асарлари тафаккур хазинасини бойитди, олам, одам ва жамият яхлитликда тадқиқ этилиб, янги қонуниятлар очилди, ақлий билим уфқлари кенгайди, фозил жамият ва комил инсон назарияси чуқур ишлаб чиқидди. Шеъриятда Абу Абдулло Рудакий, Абулало алМааррий, Абулқосим Фирдавсий, Жалолиддин Румий, Ҳофиз Шерозий, Низомий Ганжавип, Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий каби даҳо ижодкорлар етишиб, ўлмас асарлар яратдилар, ишқмуҳаббат, қаҳрамонлик, озодлик ва эзгуликни куйладилар. Миниатюра рассомчилигида бир неча мактаблар шаклланди, бунда Камолиддин Беҳзод расмлари янги ижодий йўналишга асос солди. Уйғониш даврининг яна бир белгиси халқ руҳини ифодалайдиган «Минг бир кеча», «Калила ва Димна», «Қирқ вазир», «Тўтинома», «Синдбоднома», «Жомеъул ҳикоёт» каби қизиқарли саргузаштларга тўла, шавқу завқ қўзғатадиган асарларнинг кўпайгани, иккинчи томондан Х«амса»ларда бўлганидай, инсоний идеалларни мужассам этган ҳикмат ва фалсафага бой умумбашарий ғояларнинг тасвирланишидир.

Эрон ва Марказий Осиё халқлари бир неча минг йиллик цивилизация тарихига эга. Зотан, қадимияти, қад. давлатчилиги бўлмаган халқда Уйғониш даври ҳам бўлмайди. Марказий Осиёда 9—13а. ларда ўз халқининг қадимиятига қайтиш, Авесто фалсафасини Қуръон маърифати билан уйғунлаштириб, қайта тиклашга интилиш тасаввуф таълимоти, «ишроқ» фалсафасида намоён бўлган. Шу асосда турли назариялар, таълимотлар юзага келиб, фикрий хилмахиллик ривожланди. Тасаввуфийорифона таълимотнинг қарор топиши, тариқатлар ҳам, аслида, ҳурфикрлик ва инсон камолотига бўлган ишончнинг нишонаси эди. Уйғониш даври вакиллари динга эмас, балки динни схоластика ва жаҳолат манбаига айлантирган кишиларга қарши курашганлар.

Тафаккурдаги икки: аклий (рационализм) ва важдий (иррационализм) йўналиш намояндалари зоҳиран ўзаро келишмай келган бўлсаларда, амалда Европа Уйғониш даврида бўлганидек, инсон онгини бедор этиш, уни ақидапарастлик (тақлидчилик) ғуборидан тозалашда ҳамкорлик қилдилар. Шу боис ҳурфикрли мутафаккирлар орасида рационалист олимлар билан бирга, ориф суфийлар ҳам бор эди.

Шарқ Уйғониш даври вакиллари ўз халкларининг кэд. маданият билан бирга, юнон ваҳинд халклари меросидан ҳам фоқдаланишган. Юнон олимларининг асарлари 8—9-а. ларда араб тилига таржима қшшнди, шархланди. Афлотун, Арастуни Шарқ файласуфлари ҳам ўз устозлари деб ҳисоблашган, Плотин қарашлари Ибн алАрабийга таъсир этиб, «ваҳдатул вужуд» фалсафасига туртки берди. Бироқюнонлар кўп фикрларни қад. осиёликлардан олганлар. Бу тарих қонунияти; Абу Райҳон Берунийнинг «Китоб аттафҳим ли авоил синоат аттанжим» асари қўлёзмаси (13а). юксалишга шайланган халқ ўз маданияти ва ўзигача яратилган башарий ютуқларни ўзлаштириб, яна юксакликка кўтарилади.

Шарқ Уйғониш даври кенг кўламли: таълим ва таҳлил, мадрасамаориф ривожланган, улкан кутубхоналарда юз минглаб жилд китоблар йиғилган, «хазинат улҳикма», «дор улулум»ларда толиби илмлар, устозшогирдлар суҳбати бардавом эди, олимнинг обрўэътибори юксак қадрланди. Шарқ Уйғониш даври ютуқлари Ғарбий Европадаги Уйғониш даврига бевосита таъсир этган. Чунки 12—14-а. ларда мусулмон олами б-н Европа давлатлари орасида алоқа кучайган эди. Айниқса, туташ чегара мамлакатлари: Қурдоба (Испания), Кавказ, Болқон я. о. да бу жараён кучли бўлган. Европаликлар Шарқ олимларининг асарларини лотин, испан, яҳудий тилларига қилинган таржималар орқали ёхуд бевосита араб тилида ўқиб ўрганганлар. Ибн Синонинг «Тиб қонунлари», «АшШифо», Форобийнинг «Илмлар таснифи», Аҳмад Фарғонийнинг «Само ҳаракатлари ва юлдузлар илмининг жами китоби», Мухаммад Мусо Хоразмийнинг «Алжабр вал муқобила», Ибн Рушд, Абу Бакр Розий асарлари таржима қилиниб, кейинчалик нашр этилган. Алгебра, алгоритм фанлари Хоразмий асарлари туфайли шаклланган. «Тиб крнунлари» 7 аср мобайнида Европа унтларида тиббиёт дарслиги сифатида хизмат қилди. Ибн Сино шогирди Ибн Рушд гоялари Италия, Франция ҳурфикрлигини бошлаб берган. Ибн Сино — Авиценна, Ибн Рушд — Аверроэс, Аҳмад Фарғоний — Ал Фрагени, Абу Бакр Розий — Ал Рамзац, Абу Маъшар Балхий — Албумазар деган лотинча номлар остида машҳур бўлган. «Ўша пайтда (13—16-а.) жаҳолат чангалидаги Европанинг кўпгина қисмида мусулмонлар илм чароғини ёқдилар…; испанлар ёзуви ҳам, шимолий орамий ёзуви ҳам Осиёдан олинган; шим., ғарбий ва шарқий Европа маданияти юнон — румо — араб уруғидан униб чиққандир» (Г. Гердер). Платон, Аристотель асарлари ҳам Европага дастлаб арабча таржима ва талқинлар орқали кириб борган. «Шаркликлар Ғарбни Аристотель фалсафаси б-н ёритдилар» (Гегель).

Аниқ фанлар ва уларни ўрганиш усулларини, деҳқончилик ва чорвачилик илмлари, денгизда сузиш, қарбий техникани Европа шарқдан олиб ривожлантирди. «Математика, кимё, тиббиёт соҳасида мусулмонларнинг хизмати буюк… бу фанларда мусулмонлар Европанинг муаллимлари бўлиб қолдилар» (Г. Гердер). Европа Уйғониш даври адиблари Данте, Петрарка, Боккачо Шарқ илмфани, адабий асарларидан илҳомланганлар. Данте «Базм», «Илоҳий комедия» асарларида Ибн Сино ва Ибн Рушдни ўз устозлари қаторида эҳтиром билан тилга олади. Ахмад Фарғоний асарларидан фойдаланганини қайд этади. К. Марлонинг «Буюк Темур» драмасида Амир Темур жасур, халоскор инсон сифатида тасвирланган.

Мусиқада ҳам Уйғониш даври жараёнига хос юксалиш дастлаб Шаркда юз берди. Марказий Осиё халқларининг қад. анъаналари араб, ҳинд ва форс мусиқий мерос асарлари, чолғулари билан ўзаро таъсир жараёнлари натижасида янада бойиб қайтадан жонланди. Зеро, Форобий ва унинг издоши Ибн Сино мусиканинг назарий, фалсафий ва эстетик масалаларини атрофлича тадқиқ этиб, умумшарқий таълимотни яратишган. Хусусан, Яқин ва Ўрта Шарқ халклари мусиқа амалиётига таянган ҳолда, куй ва усуллар, қўлланиладиган созлар, муайян шакл ва жанрлар доирасида муштараклик мавжудлигини исботлашган. Форобийнинг «Китоб ул мусиқа алкабир» («Мусиқага дойр катта китоб») ва, айниқса, Ибн Синонинг «Жавомеъ илм улмусиқи» («Мусиқага оид илмлар тўплами») каби асарларида юнон олимлари (Пифагор, Аристоксен ва б.)нинг қарашлари бойитилиб, товушлар баландпастлиги муносабатлари математик услубда ифодаланган. Шунингдек, соф товушқатор тизими, ундан ўрин олган буьдларнинг мулойимат ва мунофират таснифоти, ийқо назарияси илк бор асослаб берилган. 12—13а. ларда ижодий ва ақлий кучлар ривожини намойиш этган Ўн икки мақом тизими юзага келди. Амир Темур (14 а.) ва Темурийлар (15—16-а. лар) мусиқанинг барча жабҳаларида янги Уйғониш даври юзага келишини таъминлаб беришди. Турли мамлакатлардан Самарқанд, Бухоро каби марказларга келтирилган санъаткорлар — бастакорлик, мусиқа ижрочилиги ва мусиқашунослик жадал ривожланишига ҳисса кўшишган. Мазкур соҳаларда наинки муайян касб эгалари, балки ўзга бадиий ижод соҳиблари, хусусан, Мирзо Улуғбек, Жомий, Навоий, Ҳусайн Бойқаро, Заҳириддин Бобурлар ҳам ном чиқаришган. Бу даврда маҳаллий мақом ижодиёти ва ижрочилиги юксалди, оғзаки анъанадаги мусиқанинг бошқа ривожланган шакллари (достон, ашула, чолғу куй ва б.) кенг ўрин эгаллаб, ўзларининг юқори паллаларига кўтарилди. Айни шу жараён кейинчалик Бухоро Шашмакрми, Хоразм мақомлари ва ФарғонаТошкент маком йўллари, катта ашулалар шаклланишига олиб келди.

Европа мусикасида Уйғониш даври тамойиллари дастлаб 14-а. да ташкил топган илғор йўналиш — «Аре нова» намояндалари (айниқса, Италиядаги вакиллари — Ф. Ландино ва б.) ижодида ўз ифодасини топди. Улар дунёвий мазмундаги илк профессионал вокал мусиқа шакллари (баллада, мадригал, качча ва б.)ни ижод қилишди, шеърий матнлар мазмунига алоҳида аҳамият бериб ифодали, эркин тузилишдаги куйлар яратишди. Уйғониш даври чолғу мусиқанинг дастлабки мустақил шакл ва жанрлари (ричеркар, прелюдия, фантазия, токката) юзага келди, айниқса лютня, клавесин ва клавикорд мусиқаси кенг ривож топди. Ижодкорлар ва мусиқа назариётчиларининг антик давр бадиий меросига қизиқиши туфайли янги жанрлар (мас, юнон трагедиясини «тиклаш» жараёнида — опера), кўп овозли мусиқада полифониянкнг қатъий услуби, кейинчалик гомофония услуби к,арор топди. Диний мусиқа жанрлари (месса, мотет) ислоҳ қилинди, ноталар чоп этилиши жорий этилди, жонли мусиқа амалиётини умумлаштирувчи мусиқа назарияси (Тинкторис, Ж. Царлино) ривож топди. Айнан шу даврда муайян халкларда янги миллий ва маҳаллий композиторлик мактаблари пайдо бўлди: нидерланд (Дюфаи, Й. Окегем, Ж. Депре), француз (К. Жанекен ва б.), немис (Г. Финк ва б.), инглиз (Данстейбл, У. Бёрд ва б.), испан (К. де Моралес ва б.), Рим (Палестрина), Венеция (А. ва Ж. Габриели) ва б. У. д. нинг пировардида Европа композиторлик ижодиётида Шарқ мавзу ва образларига қизиқиш кучайиб, инглиз Г. Переем ва француз Ж. Рамо умумшарқона экзотикани ифодалашган. Булар анъанаси кейинчалик Соҳибқирон Амир Темурни бош қаҳрамон сифатида гавдалантирган Италия (А. ва Д. Скарлаттилар, А. Вивальди ва б.), Германия (Г. Гендель, Г. Телеман ва б.) муаллифларининг операларида теранлашган.

Уйғониш даврида театр санъати хаёт кўзгуси ҳисобланиб, кўпқиррали инсон характери, реал воқелик зиддиятларини акс эттиришга алоҳида аҳамият берди. Бу давр театр намояндалари антик драма тажрибаларидан фойдаланиб халқ томоша санъати анъаналарини ривожлантирдилар, кундалик ҳаёт завқшавқини идрок қилишга даъват этилган дунёвий саҳна асарларини яратишга ҳаракат қилдилар (Л. Ариосто, А. Полициано, Н. Макиавелли ва б.). Испанияда Уйғониш даври даги театр ривожи М. Сервантес ва Лопе де Вега, Англияда Уйғониш даври Шекспир ижоди билан боғлиқдир. Уйғониш даврида театр санъати профессионал омиллари кучайди, драматургия ва актёрлик санъати назарияси қарор топди, илк театр бинолари қурилди.

Уйғониш даври меъморлиги қад. анъаналарни ўзлаштириб, уни янги мазмун билан бойитди, янги меъморий қурилмалар вужудга келди, кўп қаватли уйлар, янги қиёфадаги жамоат бинолари қад кўтарди. Бинони ташқи ва ички томонларини безаш, кенгликни ташкил этиш борасида хам муайян ютуқларга эришилди. Бу ўзгаришлар Италиянинг Флоренция, Пиза, Сиена, Генуя, Милан, айниқса, Венеция ш. ларида жуда сезиларли бўлди. Улкан бинолар, ғоят катта гумбазли ва бир нечта устунли сарой ва ибодатхоналар қурилди, айниқса, флоренциялик меъморлар антик меъморлик анъаналари ва ордер тизимидан унумли фойдаланди. Бу анъаналарни ўрта аср Италия меъморлик техникаси ютуқлари, маҳаллий қурилиш хом ашёлари ва конструкциялари билан уйғунлаштириб, ренессанс меъморлиги услубини яратдилар. Девор сатҳи текислигининг яхлитлигига эътибор кучайди, меъморлик мужассамотининг чизикли ритми ва мутаносиблигига, хонанинг кенглигига, унинг яхлит ва кўркамлигига аҳамият берила бошланди; турар жой ва ибодатхоналар қурилиши ҳам янгиланди. Шаҳарнинг ижтимоий маъмурий маркази тарҳи ва тузилиши билан боғлиқ бўлган янги типи пайдо бўлди. Флоренцияда шаклланган юксак Уйғониш даврининг мумтоз услуби Римаа, кейинроқ Венецияда монументал ёдгорликлар (монументал санъат) яратилишига сабаб бўлди. Йирик меъморий ансамбллар вужудга келди, «идеал» шаҳарларнинг лойиҳалари яратилди.

Италия меъморлигида пайдо бўлган янги анъаналар Уйғониш даврининг буюк меъморлари ишларида уз аксини топди. Жумладан, Филиппо Брунеллески катта гумбазли бино қуриш муаммосини ҳал қилди (диаметри 42 м бўлган 8 қиррали гумбазли СантаМария дель Фьоре собори), Л. Альберти ўзи яратган янги меъморий композицияларини илмий назарий баён қилган «Меъморлик тўғрисида 10 китоб» асари б-н назариётчи олим сифатида намоён бўлди. Шу тарзда юксак Уйғониш даври меъморлиги услубига замин яратилди. Юксак Уйғониш даврининг асосий тамойиллари Римда шаклланди ва ривожланди, даврнинг инсонпарварлик ғоялари улуғвор ва ҳашаматли меъморий композицияларда ўз ифодасини топди. Амалиётда антик меъморий ордерлар эркин ва ижодий ишлатила бошланди, меъморий услублар бирлаштирилиб ягона миллий меъморлик услуби шаклланди. Д. Браманте, Рафаэль, Микеланжело ва б. мураккаб меъморий мажмуаларида юксак маҳорат, бой илм ва назарий фикр, ўткир тафаккурни намоён қилдилар, бадиий ечимининг гўзаллиги, нисбат ва шакллар ўйинининг бойлиги, композиция ечимининг ранг-баранглиги инсонга завқ бағишлайдиган меъморий маконни яратдилар.

Сўнгги Уйғониш даврида йирик меъморий иншоотлар ўрнини хусусий буюртмалар кенгроқ эгаллади. Вилла, палаццо қурилиши соҳасида кўзга кўринарли ишлар қилинди. Боғпарк меъморлик услуби (боғ тузиш санъати) шаклланди. Пастбаландликка эга бўлган майдонда боғ яратиш муҳим аҳамият касб этди: пастбаландликлар бирбири билан мураккаб зиналар орқали боғланди, тепалик ва қияликлар турли безак қурилмалар (ғор, сув каскадлари, фаввора, ҳайкаллар) ҳамда манзарали ўсимликлар билан безатилди. Асосий йўл, қолган йўлка ва зиналар дарвозага йўналтирилган бўлиб, композициянинг тугал бўлишини таъминлаган. Меъморий назарий масалаларга эътибор ортди. Бунёд этилаётган биноларни илмий асослашга интилиш кучайиб, бир нечта илмий асарлар яратилди. 16-а. ўрталаридан Италияда махсус ўқув юртлари, академиялар тузилди ва уларда меъморликка оид таълим берилиши муҳим воқеа бўлди. Бу эса Европа меъморлигининг кейинги тараққиётига таъсир кўрсатди, меъморий классицизм тамойилларининг шаклланишида муҳим роль ўйнади.

Уйғониш даври Италиядан ташқарида (шартли равишда «шимолий» деб номланган) 15-а. да ривожланди. Готика анъаналарини ижодий англаган усталар айрим ҳодисаларни амалий йўл билан ўзлаштириб бордилар. Нидерландия ва Германияда Уйғониш даври меъморлиги сўнгги готиканинг тараққий этган даврига тўгри келди (Антверпендаги ратуша, 1561—65, меъмори К. Флорис; Германиянинг Гейдельбергидаги сарой, 1556—59). 16-а. ўрталарида Францияда антик даврга ҳамда Италия Уйғониш даври меъморлигига асосланган ўзига хос меъморий услуб шаклланди (Шамбор қасри, 1519—40, меъмори Т. ва Д. Сурдо, П. Нево ва б.). Испания, Чехия, Польша, Венгрия У. д. меъморлиги ўзига хос миллий хусусиятларга эга бўлган (Прагадаги Бельведер ёзги саройи, 1535 — 63, меъмори Ж. Спацио ва б.).

Уйғониш даврининг буюк ғоялари, айниқса, тасвирий санъатда ёрқин ифодаланди; ҳаётга муҳаббат, инсонга, унинг иродаси ва ақлига катта ишонч билдирилди. Антик давр меросини ижодий ўзлаштирган итальян рассомлари замонасининг илмфан ютукларига таяниб инсон ва уни ўраб турган муҳитни ҳаққоний акс эттиришга уриндилар. Улар санъатни перспектива, пропорция, нурсоя, ритм, рангшунослик, ҳажм, ракурс ва ҳ. к. ҳамда одам танаси тузилиши ҳақидаги аниқ билимлар билан бойитдилар, иконадан картинага ўтилди, ҳайкалтарошлик мустақил жанрга айланди, фреска санъати кжсалди. Янги даврнинг илк хусусиятлари 13—14-а. лар рассомлар (рассом Жотто, ҳайкалтарош Н. Пизано) ижодида кузатилди, 15-а. бошларида янги бадиий дунёқараш рассом Мазаччо, ҳайкалтарош Донателло ижодида ёрқин намоён бўлди. Юксак Уйғониш даври Италия санъатида нисбатан қисқа даврни ўз ичига олади, лекин мазмунан жуда улуг бўлиб, Италия санъатининг «олтин асри» ҳисобланади. Бу давр Леонардо да Винчининг психологик таъсирчан асарларида, уйғунликда ишланган Рафаэль полотноларида, кураш руҳи билан йўғрилган Микеланжело рангтасвир ва ҳайкалтарошлик асарларида, Жоржоне, Тицианнинг колоритга бой ҳаётбахш картиналарида ва б. да намоён бўлди. 16-а. нинг 2чорагидан бошланган Италиядаги иқтисодий ва маданий инқироз гуманистик гояларнинг барбод бўлиши ва сўнишини бошлаб берди. Уйғониш даврининг дунёвий, ҳаётбахш санъати ва маданияти ўрнини тушкун ғояларни илгари сурувчи ташқи жиҳатдан ялтироқ, лекин ҳаётдан, унинг муаммоларидан узоқ бўлган санъат (маньеризм) эгаллай бошлади ва кенг ёйилди.

Уйғониш даври Италиядан ташқарида Ғарбий ва Марказий Европада 15-а. дан бошлаб нотекис ривожланди, индивидуал инсон образи ва унинг муҳитига бўлган катта қизиқиш диққатга сазовор. 15-а. нидерланд рассомлари Я. Ван Эпк ва X. ван дер Гус, кейинчалик бошқа рассомлар оддий одамларни тасвирлашга катта эътибор берди. 16-а. 2ярми рассомлари (П. Брейгель Катта) ижодида демократик анъаналар ёрқин намоён бўлди. Германияда кескин сиёсий ва ғоявий курашлар даврида ўткир ижтимоий хусусиятга эга булган графика ва рангтасвир кенг тарқалди (А. Дюрер, X. Хольбейн Кичкина ва б.). Францияда ўта уйгунлашган дунёвий мазмундаги Уйғониш даври ривожланди, психологик портретлар ва монументал безак ҳайкалтарошлиги тарқалди (рассом Ф. Клуэ, Ж. Фуке, ҳайкалтарош Ж. Гужон, Ж. Пилон ва б.). У. д. га хос хусусиятлар Испания, Чехия, Польша ва б. мамлакатларда ҳам намоён бўлди. Уйғониш даври Европа мамлакатларининг маданий ва ғоявий ҳаётида катта ижобий роль ўйнади, бу даврда жаҳон маданиятининг энг нодир ва бебаҳо асарлари яратилди. Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам Уйғониш даври инсоният тараққиётининг беназир давридир. Уйғониш даврининг кўп ғояларини 18-а. маърифатпарварлик вакиллари мерос қилиб олди. Уйғониш даври ижодкорларининг илмий ва адабий асарлари ҳозирда ҳам маънавиятимиз юксалишига хизмат қилиб келмоқда.

Ад.: Мец А., Мусульманский ренессанс, М., 1966; Хайруллаев М ., Уйгонишдаври ва Шарқ мутафаккири, Т., 1971; Ҳай итметов А., Шарқ адабиётининг ижодий методи тарихидан [10—15а. лар], Т., 1970; Конрад Н . И ., Запад и восток, М., 1992; Сулаймонова Ф., Шарқу Ғарб, Т., 1997; Комилов Н., Тафаккур карвонлари, Т., 1999; Евдокимов Ю., Симакова Н., Музыка эпохи Возрождения М., 1982; Всеобщая история архитектуры, т. 5, М., 1967; Шрамкова Г., Искусство Возрождения, М., 1977; Ғафурбеков А., Амир Темур образи талқинлари: ҳақиқат ва бадият // Амир Темур: шахснинг замондошлари томонидан баҳоланиши, Т., 1997.

Loading...