УЙҒУР ТИЛИ

УЙҒУР ТИЛИ, янги уйғур тили — туркий тиллардан бири. Асосан, ХХРнинг СиньцзянУйғур мухтор райониаа, шунингдек, Узбекистан, Қозоғистон, Қирғизистон республикаларида, Афгонистон, РФ ва б. мамлакатларда тарқалган. Сўзлашувчиларнинг умумий сони 7,7 млн. (жумладан ХХР да 7,5 млн.) кишидан ортиқ. «Уйғур», «Уйғур тили» атамалари 1921 й. да ягона этнолингвистик жамоа учун СЕ. Малое томонидан таклиф этилган (аввалги номлари: Ғарбий Хитой татар тили, Хитой мусулмонлари тили, Ғарбий Хитойнинг туркий лахжалари, Шарқий Туркистон тили ва б.) У. т. кад. уйгур тилининг давомчиси ҳисобланмайди.

Уйғур тили 3 лаҳжага бўлинади: марказий (или, турфон, қашқар, кўмул, урумчи, карашар, кўчор, қўрлин оқсу, ёрканд шеваларидан иборат) — ҳоз. адабий Уйғур тилига асос бўлган; шарқий (лобнор) ва жан. (хўтан). Ўрта Осиё ва Қозоғистонда яшовчи уйғурларнинг 2 лаҳжаси бўлиб, уларнинг номланишида (илиеттисув, қашқарфарғона) уйғурларнинг Ғарбий Хитойдан Еттисув ва Фарғонага кўчиб ўтганликлари акс этган.

Бошқа туркий тиллардан фарқли равишда Уйғур тилида унлилар ва ундошларнинг регрессив ассимиляцияси (башбеши (бошбоши), тагтаққа] мавжуд; сингармонизм изчил эмас: унлиларнинг лаб ва танглай гармонияси бузилиш ҳоллари учрайди; унлилар редукцияси (синилсиқлим), ундошларнинг тушиб қолиши (одекордек, кесенчукелсан,чу), баъзан ўзак ва қўшимча ўртасида товуш орттирилиши (су—суйи (сув — суви), тоху — тохурим (товуқ — товуғим) кузатилади.

Уйғурлар 8-а. гача қад. уйғур ёзувидан, IIа. гача суғд алифбосига асосланган ёзувдан, 11-а. дан эътиборан араб графикаси асосидаги ёзувдан фойдаланадилар. Собиқ СССР қудудида яшагаи уйғурлар 1930 й. гача араб, 1930—46 й. ларда лотин графикаси асосидаги ёзувдан; 1946 й. дан эса рус графикаси асосидаги ёзувдан унга уйғур фонемаларини ифодаловчи қўшимча ҳарфлар қўшган ҳолда фойдаланадилар. ХХР даги уйғурлар ҳоз. гача араб графикаси асосидаги ёзувдан фойдаланадилар (1960—65 й. ларда лотин графикаси асосидаги ёзув ишлаб чиқилиб, 1965—80 й. ларда ҳар иккала алифбо параллел қўлланган, 1982 й. дан яна араб графикасининг ўзи қолган).

Prev Article

УЙҒУН