УЙҚУ

УЙҚУодам ва ҳайвонларда даврий юз берадиган физиологик ҳолат. Бунда физиологик жараёнлар бир қадар секинлашади ва организмнинг, чунончи, марказий нерв системасининг иш қобилияти тикланиши учун энг яхши шароитлар яратилади. Уйқу ҳар бир инсоннинг зарур ҳаётий эҳтиёжидир. Инсон бутун ҳаётининг учдан бири ҳар кечакундузда даврий кузатиладиган Уйқу ҳолатида ўтади.

Уйқу вактида мускуллар тонуси сусаяди (уйқудаги одамнинг кўп мускуллари бўшашган бўлади), сезувчанликнинг барча турлари — кўриш, эшитиш, таъм билиш, ҳид сезиш, тери сезувчанлиги кескин сусаяди. Шартсиз ва шартли рефлекслар тормозланади. Қаттиқ Уйқуда нафас уйғоқликдагига нисбатан анча чуқур, юрак уриши секин, артериал қон босими, тўқималарга қон келиши, моддалар алмашинуви, гавда т-раси паст бўлади. Буларнинг барчаси Уйқу ҳолатида мия билан бир қаторда ҳужайралар ва тўқималар ҳаёт фаолиятини таъминловчи ҳамма ички аъзоларнинг ҳам «дам» олишидан далолат беради.

Аммо Уйқу ҳакидаги замонавий тасаввурларга кўра, Уйқу фақат дам олиш эмас, балки кун бўйи олинган турли ахборотни қайта ишлаш ва эртаси кун яна қабул қилиш қобилиятига эришиш учун қаратилган жараёндир.

Одам астасекин ухлаганда нафас олиш ва юрак ритми пасаяди, кўз секин юмула бошлайди. Тез ухлаб қолганда эса бу ҳаракатлар, одатда, тезлашади.

Астасекин ухлаб қолиш тунги Уйқунинг 75—80%ини, тез Уйқуга кетиш эса 20 — 25%ини ташкил этади. Тез ва секин ухлаб қолишнинг навбатланиши, одатда, соғлом одамлар учун хосдир ва бунда одам ўзини уйқуга қонган ҳамда бардам ҳис этади. Тез ва секин ухлаш муддатининг ўзгариши, секин ухлашнинг етарли даражада чуқур бўлмаслиги, тез ухлаш даврида тезтез уйгониб туриш одам нерв системасининг турли бузилишларига олиб келади, унинг рухий ва эмоционал ҳолатига таъсир кўрсатади.

Нормал (физиологик) Уйқунинг даврий кечакундузлик ва даврий фаслли (қайвонларнинг ёзги ва кишки Уйқуси) турлари ва бир неча хил патологик (наркотик, летаргик ва б.), шунингдек, махсус таъсирлар оқибатида юзага келадиган гипнотик Уйқу фарқ қилинади.

Уйқунинг кўпинча кузатиладиган бузилишларига уйқучанлик (гиперсомния) ва уйқусизлик киради.