УЗАТИШ НИСБАТИ

УЗАТИШ НИСБАТИмашина механизмлари, шу жумладан, айланма ҳаракатланувчи узатмаларнинг асосий кўрсаткичларидан бири. Механизм айланувчи звеноларининг бурчак тезликлари ёки айланиш частоталари (сонлари) нисбати билан белгиланади. Одатда, Узатиш нисбати механизмнинг етакчи (ҳаракатлантирувчи) звеноси бурчак тезлиги (ёки айланишлар сони) билан етакланувчи (ҳаракатланувчи) звеноси бурчак тезлиги (ёки айланишлар сони) орасидаги нисбатни билдиради (л = ~ор) Узатиш нисбати оддий механизмлар (тишли ғилдираклар жуфти, червякли, тасмали узатмалар ва б.) учун ҳам, кўп звеноли мураккаб механизмлар (кўп поғонали редукторлар, планетар редукторлар, узатмалар ва б.) учун ҳам тааллуқли. Механизмлар (айниқса, илашма узатмалар) учун Узатиш нисбати тушунчаси билан бирга узатиш сони термини ҳам ишлатилади.

Loading...