УЗАТМАЛАР ҚУТИСИ

УЗАТМАЛАР ҚУТИСИ — ўзиюрар машиналар (мас, тракторлар) трансмиссиясида бирламчи ва иккиламчи валлар узатиш нисбатинм ўзгартириш учун мўлжалланган кўп звеноли механизм. Бу ўзгартириш алоҳида ёки бошқа механизмлар билан умумий корпусда жойлашган тишли узатмаларни алмашлаб улаш натижасида амалга оширилади. Етакчи валнинг айланиш частотаси ўзгармагани ҳолда етакланувчи валнинг айланиш частотасини ўзгартирадиган Узатмалар қутисига тезликлар қутиси (мас, металл кесиш станокларининг асосий юритмаларида), металл кесиш станокларида суришларни ўзгартирувчи Узатмалар қутиси суришлар қутиси дейилади. Узатмалар қутиси инки ё’нув двигателли автомобиллар ва б. транспорт воситаларининг етакчи ғилдиракларини ҳаракатлантиришда кенг ишлатилади. Узатмалар қутисининг конструкцияси унинг вазифасига, узатишларни алмашлаб улаш усулига ва машина ёки станокнинг техник тафеилотига; узатилаётган қувватга, тезкорликка, узатиш сонига (48 гача), ростланиш диапазонига боғлиқ. Тезлаштирувчи узатмалар учун узатиш нисбати, одатда, камида 1/2 га тенг бўлади, секинлаштирувчи узатмалар учун эса 4 дан ошмайди, 2 вал орасидаги узатмалар сони 6—8 га тенг бўлади. Узатишларни алмашлаб улаш усулига қараб сирпанувчи тишли блокли (кулачокли ва тишли муфтали); синхронизатори бўлган тишли муфтали, фрикцион муфтали ва тормозли, эркин юриш муфтали Узатмалар қутиси фаркланади.

Loading...