УЗИЛМА

УЗИЛМАтектоник ҳаракатлар натижасида tof жинслари блокларининг бирбирига нисбатан тик ёки қия юзада узилиб силжиши. Узилмада осма ёнидаги тоғ жинслари узилиб пастга силжийди, остки ён бағир жинслари эса тепага кўтарилади. Узилма кўпинча магманинг ер юзасига чиқиши ҳамда вулканлар жараёни натижасида пайдо бўлиши ҳамда уларнинг физик ва механик хоссалари тектоник жараёнларда Узилмаларни ҳосил бўлишини тақозо қилади. Узилма аксари, грабен ва горстларни вужудга келтиради. Узилма амплитудаси рифтларда бир неча км га етади. Улар Ер пўстининг турли структуравий зоналарида (қуруклик ва океанлар) учрайди.

Loading...