УЗЛАР

УЗЛАР — қад. туркий қавм. 7—8а. ларда Еттисув ва Сирдарёнинг ўрта оқимларида яшаб, Турк хоконлиги ва Қарлуқлар давлати таркибида бўлишган. Уларнинг бир қисми ғарбга силжиб, 8-а. нинг охирида Орол денгизининг жан. шарқий ҳудудларига бориб ўрнашган ва ўғузлар тасарруфида бўлиб келган. Ўғузларга тобе бўлишни хоҳламаганлари Орол денгизининг шим. шарқий минтақаларига (Или ва Эмба дарёлари оралиғи) бориб ўрнашган. 8-а. нинг 60-й. ларида ўғузлар Узларга ҳужум қилиб, Сирдарё ва Орол денгизи вохаларини эгаллаб, Узларнинг бир қисмини бўйсундирган. 9-а. нинг охири — 10-а. нинг бошларида Узлар сиёсий ҳаётга фаол аралашиб кетган. Узлар қақидаги маълумотлар 10-а. нинг араб геофафи Масъудий, 11-а. арман тарихчиси Матвей Эдисскийнинг асарларида тилга олинган. У. Каспий денгизининг шим. да яшовчи хазарлар билан иттифоқ бўлиб, Волга ва Урал дарёлари оралиғида жойлашган бижанаклар ва қанғлиларга ҳужум қилишган ва бу ерларни босиб олишган.

Узлар 11-а. нинг 30-й. ларида Днепр ва Дунай дарёлари оралиғига бориб жойлашган. Бу ҳудудни 1060 й. Русь князлари бирлашиб эгаллаганлар, натижада Узларнинг асосий қисми ғарбга — «Муқаддас Рим империяси» ерларига кўчган (юнон тарихчиларининг маълумотларига кура, Узлар сони 600 минг кишига етган), кичик бир қисми эса, Кичик Осиёга, Усмонли туркларга қўшилиб сингиб кетган. Кейинчалик Узларнинг бир қисми яна ҳам ғарбга силжиб, Жан. Русь чўллари орқали Ғарбий Европа (Юнонистон ва Венгрия) га ўтиб кетганлар. Узларнинг кейинги авлодлари — гагаузлар ҳозир ҳам Молдавия, Руминия ва Венгрияда яшайди. Узларнинг Жан. Русь чўллари ва Дашти Қипчоқда қолган гурухлари қипчоқлар таркибига кирган. 15—18-а. лар давомида Дашти Қипчоқдаги Узлар Ўзбекистон ҳудудига келишган. Улар ўтрокдашиш жараёнвда ўз уруғқабила номларини унутиб, ўзбек халқи таркибига сингиб кетганлар. Кичик бир гуруҳи эса 20-а. нинг бошларигача ўзларининг этник номларини сакдаб қолганлар. Узлар, асосан, чорвачилик билан шуғулланган, кейинчалик деҳқончилик ҳам уларнинг машғулотига айланган. Узларнинг авлодлари, асосан, Зарафшон воҳасининг ўрта оқимларида — Пайариқ тумани (қора уз)да, Навоий тумани, Нуробод туманининг «Улус» хўжалигида яшайди. Узларнинг катта қисми Қарши чўлидаги Кўкдала, Ҳардури, Талоқтепа, Олатўн, Ўтамали, Суфи, Хушахали, Мойлижар, Шўрбозор ва б. қишлокларда яшайди.

Ад.: Шониёзов К., Ўзбек халқининг шаклланиш жараёни, Т., 2001.

Loading...