УЗЛУКСИЗЛИК АКСИОМАСИ

УЗЛУКСИЗЛИК АКСИОМАСИтўғри чизиқ (ҳақиқий сонлар тўплами) нинг узлуксиз (туташ) лиги ҳақида аксиома. Бу аксиома турлича (бирбирига эквивалент) кўринишда ифодаланади: ҳақиқий сонлар тўпламида бажарилган ҳар қандай кесим битта ҳақиқий сонни аниклайди (Дедекинд); ҳар қандай ичмаич жойлашган сегментлар кетмакетлиги бўш бўлмаган кесишмага эга; ҳар қандай юқори (қуйи)дан чегараланган тўпламнинг аниқ юқори (аниқ қуйи) чегараси мавжуд (Вейерштрасс).

Loading...