УЗОҚ ВА ЯҚИН ТАРТИБ

УЗОҚ ВА ЯҚИН ТАРТИБ — суюклик ёки қаттиқ жисмлар структура элементлари (атомлар, молекулалар ва б.) нинг жойлашувидаги ўзаро боглиқлик. Модданинг кичик ҳажмлари ичида қўшни зарра (молекула, атом)ларнинг нисбатан тартибланган жойлашуви яқин тартиб (суюклик, аморф жисмларга оид); модда эгаллаган бутун ҳажмда зарраларнинг мунтазам даврий жойлашуви узоқ тартиб дейилади (кристалларпа мавжуд; суюқликларда ҳам бўлиш ҳоллари учрайди).

Loading...