УЗОҚЛАШТИРУВЧИ НЕРВ

УЗОҚЛАШТИРУВЧИ НЕРВбош мия нервларининг 6жуфти. Мия кўпригининг орқа чеккасидан, кўприк б-н узунчоқ миянинг пирамидаси орасидаги эгатдан чиқади, сўнг кўз косасига келади ва кўзнинг ташқи тўғри мускулини иннервациялайди. Узоқлаштирувчи нерв зарарланганда ташқи тўғри мускул фалажланганлиги сабабли, ички тўғри мускуллар кўз соққасини ички томонга тортиб кетади ва ғилайликка олиб келади.

Loading...