УЗОҚНИ ЎЛЧАГИЧ — бир объект (пункт) билан иккинчи объект (пункт) орасидаги масофани ўлчаш учун мўлжалланган асбоб. Иш тамойилига кўра, геометрик ва физикавий турларга бўлинади. Геометрик Узоқни ўлчагичда ўлчаш тенг ёнли учбурчак (ABC) нинг баландлиги (И) ни ўлчашга асосланади. Бунинг учун учбурчакнинг АВ томони (база) узунлиги (/), шу томон қаршисида ётган бурчак (рҳ радиан) маълум бўлиши лозим (h=l/$). Бу қийматлардан бири (/ ёки (3) ўзгармас ёки ўзгарувчан (ўлчанадиган) бўлади. Шу аломати бўйича Узоқни ўлчагич ўзгармас бурчакли ёки ўзгармас базали турларга бўлинади.
Объектни кузатиш зонасида иккита параллел тола бўлган кузатув трубасидан иборат толали Узоқни ўлчагичда бурчак ўзгармас ҳисобланади. Кўпчилик геодезия асбоблари (нивелирлар, теодолитлар ва б.) толали Узоқни ўлчагич билан таъминланган. Анча мураккаб оптик Узоқни ўлчагичлар хусусий ўзгармас базага эга бўлади. Улар 2 гуруҳга: монокуляр ва бинокуляр (стереоскопик) гуруҳларга бўлинади.
Физикавий Узоқни ўлчагичнинг ёруғлик, радио ва акустик турлари бор. Уларнинг иши ёруғлик, товуш ёки акустик сигналларнинг объектга борибқайтиши учун сарфланган вақтни ўлчаб масофани аниклашга асосланган. Бунда ёруғлик ва товуш тезлиги ўзгармас ҳисобланади. Бундай Узоқни ўлчагичлар космонавтикада, океан ва денгизлар тубида масофаларни ўлчашда ҳам қўлланади. Mac, «Луноход1» га лазерли ёруғлик Узоқни ўлчагич ўрнатилган (1970). У Ойгача бўлган масофа (385000 км) ни бир неча метр аниқликда ўлчашга имкон берган. «Венера7» сайёралараро автоматик ст-ясининг парвози пайтида (1970) Ер билан Венера орасидаги масофа (60 млн. км дан узок.) 1 км аниқликда ўлчанган.
1. Геометрик узокни ўлчагич схемаси: АВ — баъза, /) — параллактик бурчак; h — ўлчанадиган масофа. 2. Монокуляр узоқни ўлчагич; В( ва В2 — қайтаргичлар; О, ва О2 — тасвир ҳосил қиладиган оптик тизимлар; С — махсус қайтаргич (призма); Ғ — фокал текислик; Ок — окуляр; а ва 6 — окулярда кўринадиган тасвирлар.
Узоқни ўлчагич муҳандислик геодезиясида (т. й. қурилишида, гидроиншоотлар қуришда, электр узатиш линиялари ўтказиш ва б. да), топографик съёмкаларда, ҳарбий ишда (нишонгача масофани ўлчашда), навигацияда, астрономик тадқиқотларда, фотографияда, космонавтика ва океаншуносликда кенг қўлланади.