УЗОҚОВ

УЗОҚОВ Облоқул (1922.10.4 Самарканд вилояти Ургут ш. — 1955.26.7) — 2-жаҳон уруши қаҳрамони, гвардиячи сержант. 16 гвардиячи Чернигов отлиқ аскарлар дивизияси, 62полк, 1эскадрон взводининг бўлим командири. Днепр дарёсини кечиб ўтишда (1943 й. 28 сент.) кўрсатган жасорати учун Қаҳрамон унвони берилган (1944 й. 15 янв). Урушдан сўнг халқ хўжалигининг турли соҳаларида масъул вазифаларда ишлаган. Фаргона вилояти, Данғара шаҳар типидаги шаҳарча кўчаларидан бири ва Ургут ш. даги мактаб унинг номи билан аталади, туғилган қишлоғи Қоратепада ҳайкали ўрнатилган.

Loading...