УЗУМЧИЛИК

УЗУМЧИЛИК — 1) боғдорчиликнинг ток ўстириш ва узум етиштириш билан шуғулланадиган тармоғи. Узумчилик аҳолини янги узум, майиз бн, виночилик, консерва саноатларини хом ашё билан таъминлайди. Узумчиликнинг 4 та асосий йўналиши: хўраки узум етиштириш, майиз қуритиш, техник мақсадларда узум етиштириш (консерва маҳсулотлари, шарбатлар, концентратлар тайёрлаш), виночилик (хом ашё тайёрлаш) соҳалари мавжуд.

Узумчилик боғдорчиликнинг энг кўҳна тармоқларидан бири бўлиб, ҳоз. даврда ҳам кўпгина мамлакатларнинг халқ хўжалигида салмоқли ўринни эгаллайди. Жаҳонда 84 мамлакатда узум етиштирилади. Токзорлар майдони бўйича энг олдинги ўринларда Испания (1 млн. 200 минг га), Италия (871 минг га), Франция (870 минг га), Туркия (560 минг га), Португалия (252 минг га), АҚШ (Калифорния штати, 357 минг га), Руминия (250 минг га), Эрон (260 минг га), Хитой (243 минг га), МДҲ мамлакатлари ичида Молдова (154 минг га) туради. Жаҳон бўйича токзорлар майд. 7,4 млн. га, ўртача ҳосилдорлик 81,7 ц/га. 1999 й. да 60,7 млн. т дан кўгтроқ узум етиштирилди, 29,9 млн. т вино, 1,3 млн. т майиз тайёрланди. Энг кўп майиз АҚШ, Эрон, Туркияда тайёрланди.

Ўрта Осиё, хусусан, Ўзбекистонда Узумчилик узок, тарихга эга. Мил. ав. 4-а. ларда ҳам ток экилгани маълум. Узок, йиллар давомида Ўрта Осиё халқ селекциясида жуда қимматли хўжалик белгиларига эга бўлган юзлаб навлар яратилган. Ўрта Осиёнинг деярли барча деҳқонлик минтақаларида, айниқса, Фарғона ва Зарафшон водийларида, Тошкент, Хоразм, Қашқадарё воҳаларида кўп экилган. Лекин мўғуллар истилоси даврида богдорчилик таназзулга юз тутган. Узумчилик фақат 15-а. га келиб қайта ривожлана бошлади. Ўзбекистонда Узумчиликнинг ривожланишида Россия боғдорчилик жамиятининг Туркистон бўлими муҳим роль ўйнади. Бўлим узумнинг маҳаллий шароитга мое келадиган энг яхши навларини ўрганиб тавсия этиш, тегишли навларни бошқа минтақалар (Қрим, Молдова, Закавказье) дан олиб келиш ишларини ташкил қилди. Кейинчалик шу бўлим асосида Туркистон узумчилик ва виночилик қўмитаси ташкил этилди. Қўмита узумчилик ва виночиликни_ илмий асосда ривожлантириш (касалликларга, зараркунандаларга қарши кураш), унинг агротехника усулларини ишлаб чиқиш билан шугулланди.

20-а. бошларида Ўзбекистон ҳудудида 30,6 минг га токзор бор эди. 20-й. ларнинг 2ярмидан ихтисослаштирилган боғдорчилик ва узумчилик давлат хўжаликлари ташкил этила бошлади, тог ва тоғ этаклари минтакаларида ҳам бу тармоққа жиддий эътибор бериладиган бўлди. 50-й. лар охири — 60-й. лардан 2500—3000 га бог ва токзорларга эга бўлган агрокомбинатлар ташкил этилди.

Узумчилик соҳасидаги илмий тадқиқот ва амалиёт ишлари 1948 й. да ташкил этилган ҳоз. Боғдорчшшк, узумчилик ва виночилик институтида олиб борилди ва Узумчиликнинг назарий ва амалий масалалари, кишмиш навларининг ҳосилдорлиги ҳамда ғужум кўриниши сифатини оширишда ўстирувчи моддалар таъсири (мас, гиббереллин) ўрганилди, тог ва тоғ олди шағалли ерларда, Мирзачўл ва Фарғона водийсида узумзорлар барпо қилиш услуби ишлаб чиқилди. Инт. нинг Самарканд филиалида 100 га майдонда узумнинг 105 нави ўстириладиган тажриба майдони ташкил қилинди, Ўзбекистонда экиладиган токларнинг ботаник коллекцияси яратилди.

Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот ин-тида ҳамда унинг вилоятлардаги филиалларида, Бутуниттифоқ ўсимликшунослик инти Ўрта Осиё филиалида узумнинг Ўзбекистон мускати, Ғалаба, Октябрь, ВИР1, Хишров кишмиши, Самарканд кишмиши, Жўраузум, Тарное, Ризамат ва ўнлаб навлари яратилди. Бу ишларда акад. М. Мирзаев, А. М. Негруль, М. С. Журавель, А. В. Рыбаков, В. И. Горбач, Ю. М. Жавакянц ва б. узумшунос олимларнинг, Р. Мусамуҳамедов каби халқ селекционерларининг ҳиссаси катта бўлди.

Ҳоз. Ўзбекистон Узумчиликда 120 минг га токзор мавжуд. Унинг 70% дан кўпроғи Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Хоразм, Бухоро вилоятларида жойлашган. Ҳосил берадиганлари 98,8 минг га, ўртача ҳосилдорлиги 63,1 ц/г (2003). Республикада Узумчилик майдонларини кенгайтириш, ҳосилдорлигини ошириш, жаҳон бозори талабларига мое махсулотлар етиштиришга эътибор берилмокда. Узумчилик йўналишида жуда кўп фермер хўжаликлари фаолият кўрсатади. Бу йўналишда «Ўзмевасабзавотузумсаноат» холдинг компанияси, «Мевасабзавот» уюшмаси каби соҳа ташкилотлари катта ишларни амалга оширмокдалар.

2) Токнинг биологик хусусиятлари ва ўстириш усулларини ўрганадиган фан (ўсимликшуносликнинг бўлими).

Тошкент вилояти. Паркент туманидаги Заркент ширкат хўжалиги узумзорлари. Умумий ва хусусий Узумчиликка бўлинади. Умумий Узумчилик — ток биологияси, экологияси, агротехникасини ўрганади; хусусий Узумчилик — турли тупроқиклим шароитида, и. ч. йўналишига қараб, ток агротехникасини ишлаб чиқади; ампелография, ток селекцияси бўлимларидан иборат.

Ад.: Рибаков А. А., Горбач В. И. ваб., Ўзбекистон узумчилиги, Т., 1969; Джавакянц Ю. М., Горбач В. И., Виноград Узбекистана, Т., 2001.

Loading...