УЗУН ҲАСАН

УЗУН ҲАСАН, асл исми Ҳасанбек (тахм. 1423—1478.5.1) — Оқ қўюнли давлати ҳукмдори (1453 й. дан), саркарда. Крракўюнли давлатини тормор келтириб (1467), Табриз ш. ни пойтахт қилган (1468 й. дан). Кўчманчи турк зодагонлари сепаратизмига қарши кураш олиб борган. Унинг даврида кўприклар, бозорлар, мадрасалар, суғориш каналлари бунёд этилган. Мулкчилик муносабатлари учун Узун Ҳасандан кейин ҳам норма бўлиб қолган «Қонуннома» чиқарган. Усмонли турк империясига қарши кураш олиб борган. Бунда у Венеция билан иттифоқ тузган (1463); Венгрия, Польша ва б. Европа давлатлари билан иттифоқ бўлиш ҳақида музокаралар олиб борган. Ширвоншоҳлар билан биргаликда темурий Абу Сайдак мағлубиятга учратган (1469). 1473 й. У. Ҳ. дастлаб турк султони Меҳмед II ни енгган, бироқ кейинчалик у томонидан тормор келтирилган. Унинг саройида бўлган венециялик элчилар Катарино Зено, Иосафат Барбаро, Амброджо Контаринилар Узун Ҳасан даврвдаги Оқ қўюнлилар давлати ҳақида қимматли ёзма маълумотлар қолдиришган.

Prev Article

УЗУН

Next Article

УЗУНЛИК