УЗУН ТУМАНИ

УЗУН ТУМАНИСурхондарё вилоятидаги туман, 1942 й. 12 янв. да ташкил этилган. 1959 й. 15 окт. да Сариосиё туманига қўшиб юборилган, 1991 й. 29 мартда қайта тузилди. Узун тумани шим. ғарбдан Сариосиё тумани, шарқ, жан., шим. дан Тожикистон, жан. ғарбдан Қумқўрғон, ғарбдан Денов, Шўрчи туманлари билан чегарадош. Майд. 2,33 минг км2. Аҳолиси 128,0 минг киши (2004). Туманда 7 қишлоқ фуқаролари йиғини (Боботоғ, Жончека, Оқостона, Телпакчинор, Узун, Файзова, Хондиза) бор. Маркази — Узун қишлоғи.

Табиати. Туман вилоятнинг шим. қисмида жойлашган. Рельефи, асосан, Оқостона мақбараси. тоғ ва адирликлардан иборат. Адирликларнинг асосий қисми Боботоғ ва Ҳисор тизма тоғлари этакларида жойлашган. Туман ҳудудидан Тўполондарё, Обизаранг, Қоратоғ, Қорасув, Сурхон дарёлари оқиб ўтади. Аҳоли ва хўжаликлар экин майдони шу дарёлардан сув олади. Боботоғ массиви эса Кофарниҳон дарёсидан суғорилади. Туман марказидан 70 км ча узоқликдаги Ҳисор тоғлари этагида ўндан ортиқ қишлоқ жойлашган.

Фойдали қазилмалардан Хондизада (Ҳисор тоғлари этаги) полиметалл ва Хўжаасминда мармар конлари бор.

Туман иклими мўътадил, деҳқончилик учун қулай. Янв. нинг ўртача т-раси Г—2°, июлники 35°. Энг юқори тра 46°. Йиллик ёғин 650—700 мм. Вегетация даври 290—320 кун. Ёввойи ўсимликлардан арча, шувоқ, шўра, янтоқ, тоғ райҳони, анзур пиёзи, равоч; мевали дарахтлар (ёнғоқ, анор, ўрик, хурмо, тут, анжир, лимон), шунингдек, тол, терак, қайрағоч, чинор усади. Ёввойи ҳайвонлардан бўри, тулки, қобон, қоплон, айиқ, кийик, жайра; қушлардан каклик, ғоз, ўрдак, майна, қарға, бургут, бедана, каптар, булбул, қалдирғоч, мусича бор.

Аҳолиси: асосан, ўзбеклар (75,1%), тожиклар (22%), шунингдек, рус, татар, қозоқ, туркман, корейс ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Аҳолининг ўртача зичлиги 1 км2га 56 киши тўғри келади.

Хўжалигида деҳқончилик етакчи ўринда. Саноат корхоналаридан пахта тозалаш, темирбетон буюмлари, махсус ихтисослаштирилган тажриба з-длари ҳамда 7 та савдо, З та жамоат овқатланиш, 4 та аҳолига маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари, деҳқон бозори, 272 та фирма ва кичик корхоналар, шунингдек, «УзунКомрон» қўшма корхонаси фаолият кўрсатиб келмокда.

Тумандаги 9 та ширкат хўжалигидан 8 таси пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган. Хондиза ширкат хўжалиги боғдорчилик ва асаларичилик билан шуғулланади. Туманда 4 та фермер хўжалиги уюшмаси фаолият кўрсатади. Уюшмаларда 620 дан ортиқ фермер хўжалиги бўлиб, улар қам пахтачилик ва ғаллачилик ҳамда чорвачилик билан шуғулланади. Шунингдек, 77,2 минг га ер майдонига эга бўлган ўрмон хўжалиги ҳамда 6 та сув ҳавзасига эга бўлган хусусий балиқчилик йўналиши бўйича 4 фермер хўжалиги мавжуд.

Туман хўжаликларида 5992 га ерга пахта, 4231 га ерга ғалла экилади. 1665 га ер боғ (2004). 2003/2004 ўқув йилида 64 умумий таълим мактаби (34,5 минг ўқувчи), 2 истеъдодли болалар мактабинтернати (375 ўқувчи), ихтисослаштирилган мактабинтернати (225 ўқувчи), қ. х. ва маиший хизмат кўрсатиш касбҳунар коллежлари (1,2 минг ўқувчи) фаолият кўрсатди. 80 жамоат ва болалар кутубхонаси, 8 клуб, маданият уйи, «Хотира ва қадрлаш» маданият ва истироҳат боғи, музей ишлаб турибди. «Турон» стадиони, теннис корти бор.

Узун туманида 4 касалхона (410 ўрин), 21 амбулатория, 19 фельдшеракушерлик пункти, 11 қишлоқ врачлик пункти, 15 хусусий дорихона ва б. тиббий муассас&парида 231 врач ва 1141 ўрта тиббий ходим ишлайди.

Туман марказидан Узун — Тошкент, Узун—Термиз, Узун — Денов ва б. йўналишларда автобуслар қатнайди. 1952 й. дан туман «Боботоғ тонги» газ. чоп этилади.

Loading...