УЗУНЛИК ЎЛЧОВЛАРИ

УЗУНЛИК ЎЛЧОВЛАРИ — берилган ўлчамдаги узунликни ўлчаш учун хизмат қиладиган воситалар; штрихли, чекли ва штрихчекли хилларга бўлинади. Штрихли Узунлик ўлчовлари (стерженлар, ленталар, симлар ва б.)нинг ўлчамлари уларга белгиланган икки штрих оралиқлари бн, чекли Узунлик ўлчовлари ўлчашни чеклаб турган сиртлар орасидаги масофа билан белгиланади; штрихчекли Узунлик ўлчовлари чекли ўлчов бўлиб, унда узунлик бирлигининг бўлакларига тўғри келувчи қўшимча штрихлар чизилган. Штрихли Узунлик ўлчовлари номинал қиймати 0,1 мм дан ўнлаб м гача бўлади; аниқлиги бўйича 6 синфга (0; 1; 2; 3; 4;

5) бўлинади. Нисбий хатолйги 0,510^6дан 510~6 гача оралиқда бўлади. Чекли Узунлик ўлчовлари тўрт синфга (0; 1; 2; 3) бўлинади; нисбий хатолик 210~6 дан 210 5 гача оралиқда бўлади. Штрихчекли Узунлик ўлчовлари кўпинча савдода газлама ва ҳ. к. товарларни ўлчашда ишлатилади.

Loading...