УЗУНЛИК

УЗУНЛИК — чизикларнинг сонли характеристикаси. Кесма узунлиги унинг учлари орасидаги масофага тенг. Синиқ чизиқ узунлиги уни ташкил қилувчи кесмалар узунликлари йиғиндисига тенг. Регуляр чизиқ узунлиги унга ички чизилган синиқ чизиқлар узунликлари юқори чегарасига тенг. Регуляр чизиқ узунлиги чекли сон бўлади.

Loading...