УЗУНҚАНОТ КЎРШАПАЛАКЛАР

УЗУНҚАНОТ КЎРШАПАЛАКЛАР (Miniopterus) — силлиқ бурунлилар оиласига мансуб кўршапсишклар уруғи. Қанотлари узун ва ингичка, тез учишга мослашган. 10 га яқин тури бор. Африка, Мадагаскар, Жан. Европа, Жан. ва Жан.

Шарқий Осиё, Австралия, Янги Гвинея ва Янги Гибрид оролларида тарқалган. Ғорларда ҳаёт кечиради. Кўп минглаб кўршапалаклардан иборат колония ҳосил қилади. Оддий Узунқанот кўршапалаклар Карпаторти, Қрим, Кавказ, Копетдоғ ва Узоқ Шарқ жан. да учрайди. Қримда ҳозир йўқ бўлиб кетган.

Loading...