УЗУНТОВОНЛИЛАР

УЗУНТОВОНЛИЛАР (Tarsiidae) чаламаймунлар оиласи. Битга уруғи, 3 тури: Филиппин У. и, ғарбий Узунтовонлилар, шарқ У. и бор. Думи (уз. 13—27 см) жунсиз. Айрим анатомик белгиларига кура маймунларга ўхшайди. Боши катта, 180° гача бурилиши мумкин. Кўзлари жуда катта, сарғиш. Орқа оёклари олдингисига нисбатан узунроқ. Товон суяги узун (номи шундан). Бармоқлари узун, учки қисмида ёстиқчаси бор. Малайя архипелаги ороллари яқинида тарқалган. Дарёлар бўйидаги буталар орасида яшайди. Сакраб ҳаракатланади. Тунда, дарахтларда ҳаёт кечиради. Жуфт ёки якка бўлиб яшайди. Ҳашаротлар, ўргимчаклар, калтакесаклар билан озиқланади. 1 та бола туғади. Тутқунликда кўпаймайди. Барча турлар Халқаро Қизил китобга киритилган.

Loading...