УЗУНТУМШУҚ ҚЎНҒИЗЛАР

УЗУНТУМШУҚ ҚЎНҒИЗЛАР (Curculionidae) — қўнғизларнинг бир оиласи. 4000 тури маълум, шундан 400 га яқини кўпроқ учрайди. Бошининг олдинги учида кемирувчи оғиз аппарати жойлашган, бошида узун найчаси (баъзан Хартум дейилади) бор. Бошидаги найчаси бошидан, айримларида танасидан ҳам узун бўлади. Шунга кура калта хартумлилар ва узун хартумлиларга ажратилади. Мўйловлари, одатда бўғимбўғим. Кўпчилик калта хартумлилар қаноти редукцияланган, устки қаноти бирбири билан қўшилиб ўсган. Ў. қ. нинг купи ўсимлик гули, камданкам турларининг личинкаси ўсимликнинг ер ости қисмлари б-н овкатланади (фитофаглар). Калта хартумли Узунтумшуқ қўнғизлар тухумини тупроққа, узун хартумлилар эса ўсимлик тўқималарига қўяди. Личинкаси оқ ёки сарғиш, оёқсиз, тана қоплағичи бўғимли, ўзи яшаётган муқитда пилла ичида ғумбакка айланади. Узунтумшуқ қўнғизлар қишлоқ хўжалиги экинларига катта зарар келтиради. Мас, лавлаги узунбуруни, туганак филчалари, беда барг филчаси ва б.

Кураш чоралари: агротехника тадбирларига риоя қилиш ва кимёвий препаратлардан фойдаланиш.

Loading...