ВАДОДАРА

ВАДОДАРА, Барода — Ҳиндистоннинг ғарбидаги шаҳар, Гужарот штатида. Аҳолиси 1,1 млн. киши (1991). Транспорт йўллари тугуни. Ип газлама саноатининг йирик марказларидан бири. Киме, металлсозлик, фармацевтика, цемент, электротехника саноати корхоналари бор. Гугурт, трикотаж ва резина буюмлари ишлаб чикарилади. Вадодара яқинида нефтни қайта ишловчи йирик з-д бор. Вадодара зарбоф тўқиш билан машҳур.

Loading...